Новое

Нима учун ишлайдиган пенсионер шахсан келиб, пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаши лозим?

13.01.21
Пенсиялари банк карталарига ўтказиладиган ишлайдиган пенсионерлар ҳар 6 ойда шахсан келиб пенсияга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлашлари лозим. Фаолият юритаётган иш берувчи, электрон ҳужжат айланиши, шахсни рақамли идентификациялаш ва ниҳоят, электрон ҳукумат мавжуд бўлган шароитда, нима учун ишлайдиган пенсионерлар бунга вақт сарфлаши ва Пенсия жамғармасига шахсан келиши талаб этилади?

Асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари қандай ҳисоблаб чиқарилади

13.01.21
2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий воситаларни ҳар йилги мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинган. Бу 2021 йилда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китобида қандай акс этишини МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА тушунтирди:

Қайси ташкилотлар ЯММТ тизимига штат жадвали тўғрисидаги маълумотларни киритиши керак

13.01.21
Янги йилдан бошлаб ЯММТда “Штат жадвалини рўйхатга олиш” янги функцияси пайдо бўлди, у ҳақда ҳали “ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда ҳеч нарса айтилмаган. Дастур ушбу тартиб-таомилни кечиктириш имконини беради, бироқ "Кейинроқ” тугмасига бир неча марта босгандан кейин - ишламай қолаяпти. Янгиликлар билан ишлашни қандай уддалашни buxgalter.uz илтимосига биноан “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА гапириб берди:

Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини топширишда нимани ҳисобга олиш зарур

12.01.21
2020 йил июндан декабрга қадар Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон ва 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонларига мувофиқ баъзи солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган. Шу туфайли уларнинг бухгалтерларида солиқ Ҳисоб-китобини топшириш билан мураккабликлар юзага келмоқда. Уларга ёрдам тарзида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxglter.uz илтимосига биноан ўз ёрдамини берди:

Мақсадли маблағлардан фойдаланганлик ҳақида ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади

12.01.21
ДСҚ my.soliq.uz да Мақсадли маблағлардан фойдаланганлик ҳақида ҳисоб-китоб шаклини жойлаштирди. 2021 йил 1 мартга қадар уни бюджет ташкилотларидан ташқари барча ташкилотлар 2020 йил якунлари бўйича тўлдиришлари ва рўйхатга олинган жой бўйича топширишлари керак. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА Ҳисоб-китобни тўлдириш қоидалари ҳақида батафсил гапириб берди:

Солиқ текширувлари ва солиқ хавфи тўғрисида иккита янги низом тасдиқланди

12.01.21
Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ставкалар ва коэффициентларни қаерда аниқлаштириш мумкин

11.01.21
Халқ депутатлари кенгашлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ҳисоб-китоби учун ставкаларни тасдиқлади. Ҳудудий солиқ инспекциялари уларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига йўлламоқда, ДСҚнинг расмий сайтида эса қўмита матбуот хизматининг хабарига кўра яқин вақтда республика бўйича маълумотлар жойлаштириладиган махсус бўлим ишга туширилади.

ДСҚ декабрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддатини 16 январга қадар узайтирди

11.01.21
Декабрь ойи учун ЭҲФни шакллантириш ва тақдим этиш муддатлари 2021 йил 16 январга қадар узайтирилди. ДСҚ томонидан бундай қарор қабул қилинишига, хусусан, 1-3 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги ҳамда my.soliq.uz порталидаги носозликлар сабаб бўлди. Buxgalter.uz вазиятга ойдинлик киритди:

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини тўлаш муддатлари узайтирилди

11.01.21
2021 йилнинг дастлабки иш кунларида солиқ тўловчилар ДСИдан ресурс солиқлари бўйича хабарномани олдилар. Хусусан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддати СКга мувофиқ белгиланган: 10 январга қадар. Шу билан бирга 6 январда ДСҚнинг ушбу муддат 15 январга қадар узайтирилиши мумкинлиги ҳақидаги ахборот хабари берилди. Солиқ тўловчилар қандай йўл тутиши лозим? Buxgalter.uz вазиятга ойдинлик киритди.

Қайта баҳолашни бекор қилиш фойда солиғи бўйича бўнак тўловларига қандай таъсир кўрсатади

09.01.21
Агар сизнинг корхонангиз фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўласа ва сиз бўнак маълумотномасини тақдим этишга қарор қилган бўлсангиз, мўлжалланаётган солиқ солинадиган фойдани аниқлашда асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини инобатга олинг. Buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур масалани Молия вазирлиги Бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: