Новое

Қачон тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиш мумкин эмас

17.11.20
ФҲХ шартнома бўйича ишлаётган ходим билан бундай шартнома тузиш мумкинми? Агар, масалан, кассир ишга қабул қилинган бўлса, лекин бундай шартномани имзолашни хоҳламаса, нима қилиш зарур? Уни шу асосда ишдан бўшатиш мумкинми? Агар корхонада касаба уюшмаси қўмитаси мавжуд бўлмаса ёки жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартномалар тузиш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Норма»нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Ўзбекистонда электрон ҳужжатлар айланиши тизимидаги 4 муаммо

17.11.20
Ўз вақтида қоғоздаги ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни топшириш учун елиб-югурганлар бухгалтер учун электрон ҳужжатлар айланиши – бу катта ютуқ эканлигини тасдиқлашлари аниқ. Бироқ, бундай ютуққа эришилганига қарамай, ушбу масала борасида бухгалтерларда мураккабликлар юзага келиб турибди. Buxgalter.uz илтимосига кўра амалиётчи бухгалтер Алия МУХАМЕДОВА электрон ҳужжат айланишида мавжуд муаммолар ва камчиликлар ҳақида сўзлаб берди:

Қорақалпоғистон учун янги солиқ имтиёзлари ва преференциялар

17.11.20
Минтақанинг иқтисодий кўрсаткичлари ўсишини таъминлаш учун янги имтиёз ва преференциялар жорий этилмоқда. Батафсил - «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида:

Ижарага берувчи ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар ҳисобини қандай юритади

16.11.20
Ҳисобот даврининг қизғин палласида бухгалтерларда саволлар туғилади: ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар (сув, электр энергияси, газ) суммасига ЭҲФ қандай расмийлаштирилади, ҚҚС қандай ҳисобланади ва ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади. Уларга жавоб беришни buxgalter.uz “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВАдан илтимос қилди:

Сотиб олувчи сотувчининг ЭҲФдаги хатосига жавоб беради

16.11.20
ЭҲФ тақдим этувчи корхоналар ҳар доим ҳам лозим реквизитларни тўлдиришмайди. ЭҲФ реквизитларидаги маълумотларнинг тўлиқлиги учун ким жавоб беради – ҳужжатни нотўғри тузган жўнатувчими ёки уни қабул қилиб олган олувчими? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бош солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ тушунтирди:

Узлуксиз меҳнат стажи аҳамиятга эгами?

16.11.20
Баъзи ходимлар бир ишдан бўшаш ва бошқасига жойлашиш ўртасидаги танаффуслардан, шу тариқа уларнинг узлуксиз стажлари узилиши ва бу қандайдир тарзда бўлғуси пенсия, касаллик таътили пули, устамалар миқдори ва ҳ.к.ларга таъсир кўрсатади деб қўрқишади. Аслида ҳам шундайми?

Сиз ҳеч қаерда ишламаётганлигингизни қандай исботлаш мумкин?

14.11.20
Агар охирги иш жойида инсон 2020 йил 1 январдан кейин қабул қилинган ва ишдан бўшатилган бўлса, унинг ҳеч қаерда ишламаслиги ҳолатини қандай тасдиқлаш мумкин? Яъни – қачонки меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотлар фақат ЯММТда қайд қилинса ва иш берувчи жисмоний шахс билан шартномани бекор қилгандан кейин у тўғрисидаги ахборотга кириш имкониятига эга бўлмаганда. Хусусан, бундай тасдиқнома ишдан бўшатилгани учун МКнинг 67-моддасига асосан – штатлар қисқартирилганда ёки корхона тугатилганда ўртача иш ҳақини тўлаш учун зарур.

ФМО маълумотлар базаси билан нима рўй берди?

14.11.20
2-3 ноябрь кунлари техник ишлар туфайли онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларининг қайсидир қисми маълумотлари ФМО маълумотлар базасига тушмади. Кейинроқ идора носозликлар бартараф этилганлиги, чекларнинг етказилмаган маълумотлари такроран маълумотлар базасига етказилишини маълум қилди. Buxgalter.uz 2-3 ноябрь кунларидаги воқеаларга қадар ҳам ўқувчилардан онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг йўқолган чеклари ҳақида хабарлар олган. Бундай вазиятда қандай хулосалар чиқариш мумкин?

МҲХС ҳисоби билан йиллик инвентарлашга тайёрланамиз

13.11.20
Йил якунланмоқда, олдинда – йиллик инвентарлаш. Унга қандай тайёрланиш ва қандай ўтказиш борасидаги савол айниқса акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар учун долзарбдир. Ахир улар 2021 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритишлари керак.

Агар умумбелгиланган солиқларга ўтиш муддатини ўтказиб юборган бўлсангиз

12.11.20
2020 йил ноябрь ойида солиқ органлари корхонани уни 01.01.2020 йилдан солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказиш тўғрисида – тадбиркорлик субъекти умумбелгиланган солиқларни тўлашни бошлаши керак бўлгандан кейин 10 ойдан кейин хабардор қилишди. Бундай вазиятда у қандай йўл тутиши лозим? Ушбу вазифанинг ечими – бутунлай бош оғриғи... Вазиятдан чиқишнинг эҳтимолий вариантлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: