Новое
23.10.20
Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширадиган ва Электрон тижорат субъектлари миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар фойда солиғини 7,5%лик ставка бўйича тўлайдилар. buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармасининг бўлим бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ бундай корхоналар томонидан солиқ қандай ҳисобланишини тушунтириб берди:
22.10.20
Қурилиш соҳасида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури бўлмаган корхоналар ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бундай вазиятда даромадларни қандай қилиб тўғри аниқлаш ва уларга айланмадан олинадиган солиқ солишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус тушунтирди:
22.10.20
Солиқ органларининг маълумотномалари ва ҳужжатларида “СОРЖ” атамасини учратиш мумкин. Солиқ кодексида бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан бу сўзнинг аҳамияти ҳақида ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси катта инспектори Диана МЎМИНОВА сўзлаб берди:
22.10.20
Амалиётда кўпинча корхона ўз ходимларига ТМҚ беради ёки уларга бепул хизмат кўрсатади. Бундай вазиятда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Товарларни (хизматларни) бундай тарзда беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
22.10.20
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимни ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришни талаб этади. Буни оғзаки равишда бажарса бўладими? Агар ходим огоҳлантиришни олишни рад этса ёки ишга чиқмаётган бўлса, қандай йўл тутиш лозим? Электрон алоқа воситалари орқали хабарнома юбориш мумкинми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
22.10.20
Жисмоний шахс-резидент ўзининг кўчмас мулкини сотмоқчи. Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромад – бу жисмоний шахснинг мулкий даромадидир. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Мазкур ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
22.10.20
Ташкилот тўғрисидаги барча йиғма маълумотлар – унинг фаолияти, СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, устав фонди миқдори, таъсисчилари ва уларнинг улушлари - Рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотлари бўйича юридик шахс тўғрисида маълумотномада мавжуд. Buxgalter.uz сиз учун мазкур маълумотномани қандай олиш ҳақида батафсил йўриқномани тайёрлади.
21.10.20
Ваучер – бу унинг эгасининг ваучер чиқарган шахсдан номинал қийматига тенг бўлган суммада товарлар ёки хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ёзма, электрон шаклда ёки пластик карта кўринишида бўлади).
«Норма» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА buxgalter.uz учун ваучерни реализация қилиш қандай ҳисобга олиниши ва ҚҚС қандай ҳисобланиши юзасидан махсус тушунтириш берди:
20.10.20
Энди Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайдиган хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни муаммосиз топширишлари мумкин. Ушбу айланмаларни ҳисоботда қандай тўғри акс эттириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бош солиқ инспектори Рустамбек ТЎХТАСИНОВ сўзлаб берди.
20.10.20
Жорий йилнинг 23 май куни фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган нафақани олишни регламентловчи 327-сон ВМҚ чиқди. Мазкур ҳужжатга асосан ариза берувчилар нафақа олиш учун ДХМга – шахсан бориб ёки ЯИДХП сайти орқали – хизматларни электрон шаклда олиш учун мурожаат қилишлари керак. Фуқароларнинг аризалари ПЖнинг тегишли бўлимига кўриб чиқиш учун юборилади, у эса фуқаро нафақа олиши ёки олмаслигини ҳал қилади, агар “олса”, унда – қачон ва қаердан.