Новое

Онлайн-НКМни ортиқча харажатларсиз ва оворагарчиликларсиз қандай алмаштириш мумкин

06.10.20
Бозорда сиз сотиб олган ва фойдаланаётган НКМдан кўра бизнесингизга кўпроқ мос келадиган янги моделдаги НКМ пайдо бўлганда, нима қилиш керак? Масалан, кассирнинг иш ўрнини, омбор ва бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш дастурлари билан интеграциялашувни таъминловчи модель дейлик. Фойдаланилаётган НКМни алмаштириш мумкинми ва буни амалга оширишнинг энг мақбул йўли қандай?

Ҳисобот даври тугагач ҳисобварақ-фактуралар тақдим этганлик учун жарима солишадими

05.10.20
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига ҳисоботлар топширилган давридан кейин ушбу даврлар учун ЭҲФ расмийлаштирилиб (солиқ қонунчилилигига мувофиқ солиқ солиш базасига тузатиш киритиш бундан мустасно), лекин аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, СКнинг 223-моддасига мувофиқ солиқ солиш базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) бўйича молиявий жарима қўлланилиши тўғрисида эслатма йўллади. Экспертлар бундай ифодалашни нотўғри, деб ҳисоблашади.

Муддатни кечиктириш даврида кредитлар бўйича фоизлар ҳисобланадими?

05.10.20
Банкларнинг қарз олувчилари уларга 2020 йил 1 октябрга қадар тақдим этилган “кредит таътиллари”дан норози бўлиб қолишди. Эълон қилинган муддатни кечиктириш давомида банклар қарз суммасига фоизлар ҳисоблашда давом этишди. Натижада қарз суммаси ушбу даврда ўсди. Бу қонунийми?

Шартнома тузаётганда қандай қилиб «тузоққа» тушиб қолмаслик мумкин

05.10.20
Шартнома лойиҳасини ишлаб чиқаётган тараф, одатда, уни имкон қадар ўз фойдасини кўзлаб тузади. Бошқасига зарар етказган ҳолда бир тарафнинг фойдасини кўзлайдиган шартларни қандай аниқлаш мумкин, бундай вазиятда нима қилиш лозим?

Умумий овқатланиш ва ижара учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз

02.10.20
Умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун 2020 йилнинг III ва IV чоракларида айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз тақдим этилган. Корхона бир вақтда иккита фаолиятни амалга оширган тақдирда уни қандай қўллашни, buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди:

Импорт шартнома туздингизми – ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтинг

01.10.20
Амалиётда бухгалтер ҳаммасини назорат қила олмайдиган вазиятлар ҳам бўлади, бунда импорт шартномаси тузилганлиги ҳамда соддалаштирилган тартибда солиқ тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш мажбуриятлари эътибордан четда қолиб кетиши мумкин. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Buxgalter.uz ёрдам беради:

Хизматлар экспортига солиқ солиш

01.10.20
Хизматлар экспорти бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга ёрдам берди:

Бюджет ташкилоти бўлган сотиб олувчига ЭҲФ қандай тақдим этилади

30.09.20
Бюджет ташкилотларига электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш тартиб-таомилининг хусусиятлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди:

Мажбурий прогулда иш ҳақи қандай ҳисобланади

29.09.20
Мажбурий прогул – бу муайян ходим иш берувчининг айби билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт. У мажбурий бекор туриб қолишдан нима билан фарқ қилади ва бундай вазиятда иш ҳақи қандай ҳисобланади. Buxgalter.uz тушунтиради:

Карантин – интизомий жазо муддатини кечиктириш учун сабаб эмас

29.09.20
Ходим март ойида узрли сабабсиз бир неча кун ишга чиқмади. Уни интизомий жазога тортишга улгуришмади, сабаби у тушунтириш хати беришни “чўзиб юборди”. 30 мартдан бошлаб эса Ўзбекистон ичида “стикерли” автомобилдан ташқари автотранспортнинг ҳаракати тўхтатилди, 1 апрелдан бошлаб ходимлар масофадан ишлашга ўтишди.