Бюджет ташкилоти бўлган сотиб олувчига ЭҲФ қандай тақдим этилади

preview

Бюджет ташкилотларига электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш тартиб-таомилининг хусусиятлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди:

-“ЭҲФ шаклини очинг ва тегишли майдонга сотиб олувчининг СТИРини киритинг. Агар сизнинг контрагентингиз бюджетдан молиялаштирилса, шаклда лот рақамини киритиш учун махсус майдон пайдо бўлади.

Бюджет ташкилотлари товарлар ва хизматларни давлат харидлари қоидалари бўйича махсус портал орқали харид қилишади, унда ҳар бир харидга лотнинг ноёб рақами берилади (қоидага кўра, у контракт номининг охирида кўрсатилади).

Агар шартнома тўғридан-тўғри сотиб олувчи билан тузилса, контрагентнинг масъул шахсига қўнғироқ қилиб, лот рақамини билиб олиш мумкин.

Лот рақами киритилгандан сўнг, қолган сатрлар автоматик тарзда тўлдирилади. Бухгалтер фақат уларга киритилган ахборотни тўғрилигини текширади.

Бунда ҳисобварақ-фактурани шакллантирувчи бухгалтерда товарлар (хизматлар) сони ва ҚҚС ставкаси тўғрисидаги маълумотларни таҳрир қилиш имконияти мавжуд.

Агар сотиб олувчининг СТИРини киритиш чоғида шаклда лот рақамини киритиш учун майдон пайдо бўлмаса, тегишли майдонга қўшимча равишда сотиб олувчининг ғазначилик ҳисобварағи рақамини (27 та рақам) киритиш зарур. Ғазначилик ҳисобварағи рақамини контрактда кўрсатилган сотиб олувчининг реквизитларида топиш мумкин. Шундан кейин ҳисобварақ-фактурада лот рақамини киритиш учун майдон пайдо бўлади.

Қолган ҳолларда бюджет ташкилотлари билан тузилган контрактлар бўйича ЭҲФни шакллантириш ва жўнатиш таомили одатдаги амалиётдан ҳеч нарса билан фарқ қилмайди”.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text163571_byudjet_tashkiloti_bulgan_sotib_oluvchiga_ehf_qanday_taqdim_etiladi