Новое

Талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечишда даромад қачон эътироф этилади

11.09.20
Дебиторлик қарзини сўндиришни жадаллаштириш вариантларидан бири – бу талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш. Бундай битимлар натижасида тарафларда даромад ҳам, зарар ҳам вужудга келиши мумкин. «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА бундай вазиятлар ҳақида батафсил тушунтирди:

ҚҚС ставкаси ўзгарган бўлса, товар қарзи қандай ҳисобга олинади

10.09.20
2019 йил сентябрда корхона товарни 20% ставкали ҚҚС билан қарз шартномаси бўйича берган. Қарз 15% ҚҚС ставкаси амал қиладиган 2020 йил сентябрда қайтариб берилади. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу вазиятда солиқни қандай тўлаш кераклигини тушунтириб берди:

Жисмоний шахслар нима учун ва қандай қилиб ўз СТИР реквизитларини кузатиб боришлари лозим

10.09.20
1 сентябрга келиб корхона ва ташкилотларнинг кадрлар бўйича хизматлари амалдаги меҳнат шартномаларини Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишни якунладилар. Ушбу тажрибадан келгусида кўп фойда кўриш мумкин.

МҲХСга ўтган юридик шахслар учун солиқ ҳисоботининг қандай шакллари тасдиқланди

09.09.20
ДСҚ ҚҲТБТ порталида «28.01.2020 йилдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 йил) ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирди. Ҳужжат лойиҳасида МҲХСга ўтган юридик шахслар учун солиқ ҳисоботининг шакллари ҳам келтирилган. Таклиф этилган ўзгартиришлар йил якунига қадар тасдиқланиши ва 2021 йил 1 январдан кучга кириши режалаштирилмоқда.

Эски шакллардан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган ЭҲФни нима қилиш керак

09.09.20
Сентябрь ойида бухгалтерлар янги Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичлари инобатга олинадиган ҚҚС бўйича ҳисоботни илк бор топширадилар. Ушбу талабларни ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни шакллантириш бўйича, шунингдек 15–16 августда эски шакллар бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қайта расмийлаштириш керакми, деган саволлар юзага келмоқда. Эски шакллардан фойдаланиб расмийлаштирилган ЭҲФни нима қилиш керак?

Ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадлари учун фойдаланиш харажатлари қандай қопланади

09.09.20
Корхона ходимлари кўпинча ўз автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланадилар. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА бундай ҳолларда компенсацияни қандай қилиб тўғри тўлаш кераклигини buxgalter.uz учун тушунтириб берди:

Вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган ускуналар устав капиталига қандай берилади

08.09.20
Компания муассиси вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган ускуналарни устав капиталига ҳисса сифатида бермоқда. Buxgalter.uz бунда қандай хавф-хатарлар юзага келиши, қандай қилиб уларни имкон қадар камайтириш мумкинлигини тушунтириб берди.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса учун товарлар номенклатураси нимага керак

08.09.20
Онлайн-НКМга савдо шохобчаси ассортиментида мавжуд бўлган товарларнинг бутун рўйхатини ҳар бирининг нархини кўрсатган ҳолда киритиш лозим. Бироқ айрим чекларда товар номи ўрнига товарлар гуруҳини кўрсатадилар. Шуниси осонроқ. Бироқ, бу «осонлик» жарималар солинишига олиб келиши мумкин.

Агар ҚҚС реализация қилиш ва сотиб олиш ўртасидаги нархлар фарқидан ҳисобланса, ЭҲФ қандай тўлдирилади

08.09.20
Қоида тариқасида, ҚҚС битим тарафлари томонидан аниқланган реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бундай вазиятларда ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш қийинчилик туғдирмайди. Бироқ айрим ҳолларда ҚҚС реализация қилиш нархи ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Технопарк резидентлари имтиёзларни қандай қўллайдилар

08.09.20
Шу йилдан эътиборан Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) инновация маркази тугатилгани сабабли унинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига (IT Park) ўтказилган. Шу муносабат билан улар учун назарда тутилган имтиёзларни қўллаш тартибига оид саволлар вақти-вақти билан юзага келмоқда.