Новое
07.08.20
Умумий қоидага биноан иш берувчи ходимлар билан номуайян муддатга –муддатсиз меҳнат шартномаси тузиши шарт. Бунда баъзан ташкилотда “вақтинчалик” ходимни ишга қабул қилишга оқилона эҳтиёж юзага келади. Қонунчилик ҳам бунга қатъий муайян вазиятларда йўл қўяди. Меҳнат ҳуқуқи бўйича “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА қандай шартларда бунинг имконияти мавжудлигини тушунтирди:
07.08.20
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони билан тадбиркорлик субъектларининг айрим тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёз 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Амалиётда саволлар юзага келди: корхоналар-қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдиришлари мумкин?
07.08.20
1 июлдан 31 декабрга қадар умумий овқатланиш ва биноларни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод этилган. ДСҚ тегишли Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича қўлланмани ишлаб чиқди, buxgalter.uz эса, одатдагидек, тафсилотларни аниқлаштирди.
06.08.20
2020 йилда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатларини ёзиш ҳақида кўп тушунтиришлар берилмоқда, вебинарлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай бухгалтерларда саволлар юзага келмоқда. Энг кўп берилаётган саволлар бўйича «Profi Training» бизнес-тренерлари – Юлия ПАКИДИШЕВА, молиявий директор (ACCA DipIFR, CAP) ва Александра ТОЛМАЧЁВА, «TEAM UNIVERSITY» МЧЖ молиявий директори (CAP, CIPA, ACCA DipIFR, CIMA (P1,P2)) тушунтириш бердилар:
06.08.20
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришда ЖШДС тўламайдилар. Шунингдек бинолар ва автотранспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА турли вазиятларда ушбу имтиёзларни қўллашнинг амалий жиҳатларини тушунтириб берди:
06.08.20
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга. II чоракда кўпчилик мазкур ҳуқуқдан фойдаланди. Шунга қарамай III чорак учун хабарнома беришдан олдин, буни эса 20 августга қадар бажариш зарур, бухгалтерларда яна саволлар туғилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.
05.08.20
Хусусий амалиёт юритиш ҳуқуқига эга бўлган нотариуслар қуйидаги муаммоларга тўқнаш келдилар: улар ходимларига иш ҳақи ҳисоблай ва тўлай олмаяптилар. Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВ ушбу масалани ҳал этиш учун идоранинг ахборот тизимини мослаштириш ва йўриқномаларда хусусий нотариуслар тизим билан қандай ишлашлари қайд этилиши лозим деб ҳисоблайди:
04.08.20
Кўп қаватли уйдаги корхонага тегишли квартира жисмоний шахс – МЧЖ муассисига дивидендларни тўлаш ҳисобига берилмоқда. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операциясининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида гапириб берди:
04.08.20
Ҳозирги шароитда раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири корхонанинг молиявий имкониятларини сақлаб қолиш – ходимларга иш ҳақи, таътил пули ва бошқа тўловларни, бюджетга солиқларни тўлаш, бизнес фаолият юритиши нуқтаи назаридан бошқа биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир корхона қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда ўз харажатларини имкон қадар мақбуллаштиришга ҳаракат қилади.
04.08.20
Президентнинг ПФ-6029-сон қарори билан микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%гача пасайтириш тарзидаги имтиёзнинг амал қилиши йил якунига қадар узайтирилди. Уни қандай қилиб ҳисоботда акс эттириш хусусида “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди: