Новое
10.07.20
Корхона ходими - Ўзбекистон фуқароси хизмат зарурати юзасидан тез-тез чет элга чиқади. Ўзбекистонда у бир йилда 183 кундан кам бўлади. Бунда у солиқ резидентлигини йўқотадими? Ушбу ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби тартиби қандай? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
10.07.20
Нима учун солиқ суммаси камайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилади? Вазиятни ДСҚ Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ тушунтирди:
09.07.20
Ҳисоботларни қайта топшираётганда тизим 45 кодли хатога йўл қўйилганини кўрсатади. ДСҚнинг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ у нимани англатишини тушунтириб берди:
09.07.20
Корхона 2019 йил октябрда чет эллик мутахассис билан меҳнат контрактини тузган. У 2020 йил май ойида ишдан бўшаяпти. Корхона фойдаланилмаган таътил учун унга компенсация тўлаши керакми? Вuxgalter.uz илтимосига кўра ушбу саволга «AssistanceInTax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
08.07.20
Бухгалтерларда ҳар доим саволлар мавжуд. Кимгадир ҚҚС бўйича ҳисоботларни топшириш бўйича ҳаммаси ҳам тушунарли эмас. Бошқасига 20%ли ҚҚС вақтида сотилган товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш юзасидан маслаҳат керак. Тошкент шаҳар ДСБ ҳузурида маслаҳат маркази фаолият кўрсатади. Buxgalter.uz мухбири унинг ишини синаб кўрди. Мана натижаси:
08.07.20
2020 йилдан бошлаб солиқ солиш мақсадида узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тенг маромда тан олиш принципини инобатга олган ҳолда аниқланади. II чоракда ишлар ҳажми қисқартирилган ёки тўхтатиб қўйилган бўлса, ушбу норма қандай қўлланилади? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди:
08.07.20
7 июль куни Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси солиқ тўловчиларга муайян ахборотни тақдим этишни сўраб хат йўллади. Ушбу ахборот пандемия даврида солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотларга ҳамда солиқлар ва йиғимлар бўйича прогноз кўрсаткичларига аниқлик киритиш учун керак экан. Солиқ органлари уларни сўраб олишга ҳақлими? Нима учун ахборотни тез тақдим этишни сўрадилар? Ниҳоят, нима сабабдан уни ўз қўли билан ёки Телеграм орқали тақдим этиш зарур? Buxgalter.uz солиқ органининг ушбу хатлар бўйича позициясига ойдинлик киритиш мақсадида вилоят ДСБ билан боғланди.
08.07.20
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар 2020 йилнинг яна бир чорагини бошдан кечиришди, чораклик ҳисоботни топшириш пайти келди. Кўп корхоналар учун бу вақт давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қарамай, жуда қийин кечди. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА мажбурий бекор туриб қолиш ва имтиёзларни инобатга олган ҳолда II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида нимага эътибор қаратиш лозимлигини мисолларда тушунтирди.
08.07.20
Солиқ тўловчилар 2020 йилнинг 15 ва 20 июлигача фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ярим йиллик учун ҳисобот топширишлари керак. Аввалбошдан айланмадан олинадиган солиқни тўлаган, жорий йилнинг ўртасида эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган корхона қандай қилиб ҳаммасини тўғри ҳисоблаши ва солиқ ҳисоботини тўлдириши мумкин? Вuxgalter.uz тавсияларидан фойдаланинг.
07.07.20
Корхона чет эллик таъсисчини штатга қабул қилмоқчи. Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиш зарур ва буни ҳар доим амалга ошириш лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: