Новое
06.07.20
Божхона томонидан қўшимча ҳисобланган ҚҚС – корхона учун чегириладиган харажатми ёки чегирилмайдиган харажатми? Buxgalter.uz Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитасига тушунтириш беришларини сўраб мурожаат қилди. Улар Кодекснинг биргина нормаларини икки хил, бир-бирига буткул зид равишда талқин қилиб бердилар. Шундай бўлиши мумкинми? Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз…
06.07.20
Давлат бизнесга пандемия шароитда бир неча марта ёрдам берди. Шунингдек, корхоналар ҳам шу даврда муҳтожларга ёрдам беришди. Энди фойда солиғи бўйича ҳисоботда фоизсиз қарзлар бўйича даромад ва фондларга ҳомийлик ёрдами қандай акс эттирилишини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:
06.07.20
Маълумки, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматлаштирилган тарзда тўлдириш тизимида 5-илованинг 9-10-устунлари ва 6-илованинг 8-9-устунлари харажатларни қоплашга ва воситачилар учун ЭҲФ шакллари маълумотлари асосида шакллантирилади. Buxgalter.uz ЭҲФ операторлари солиқ тўловчиларга зарур шаклларни тақдим этишга шайлигини аниқлаштирди:
04.07.20
Кўп бухгалтерларда нафақат 2020 йил учун, балки олдинги даврлар, масалан, 2019 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобларини қайта топшириш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди. Нима учун қайта ҳисоб-китоб жўнатилмаяпти ва тизим хато беряпти? Buxgalter.uz тушуниб олишга ёрдам беради.
03.07.20
ҚҲТБТ порталида ДСҚ унинг ёрдамида талай муаммоларни ва ҳануз тартибга солинмаган электрон ҳисобварақ-фактуралар айланиши билан боғлиқ вазиятларни ҳал қилишга уринаётган Низом лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етмоқда. Ва бу айнан қонун ижодкорларига ёрдам бериш лозим бўлган ҳолат. Сиз дуч келаётган барча муаммолар ўз ечимини топишига ишончингиз комилми? Buxglter.uz илтимосига биноан лойиҳани солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.
03.07.20
Buxgalter.uz ДСҚ хабарининг қонунийлиги ҳақида ёзганди, унга кўра худди шу давр учун олдинги солиқ даврига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқлар суммалари камайишини ўз ичига олган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи фақат камерал солиқ текширувидан кейин қабул қилинади. Аниқланишича, ДСҚнинг мазкур хабарида хато кетиб қолган. Камерал текширув ҳисобот қайта топширилгандан кейин ўтказилади. Тафсилотлар – бизнинг шарҳимизда:
03.07.20
Бугунги кунда деярли ҳар қандай товар ўзининг штрихли кодига эга. Штрихли кодлашга харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? Ушбу саволга аниқ норматив жавоб мавжуд бўлмаганда қандай йўл тутиш кераклигини “Норма” эксперти Наталья МЕМЕТОВА айтиб берди:
02.07.20
2020 йил 1 июлда Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда тўлдириш тизимига ўзгартиришлар киритди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
02.07.20
ДСҚ хабарига кўра, ўтган солиқ ҳисоботи билан солиштирганда худди шу давр учун тўланиши лозим бўлган солиқларнинг суммаси камайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи фақат камерал солиқ текширувидан кейин қабул қилинади. Ўз навбатида бухгалтерлар ушбу қарор СК 138-моддаси 1-қисмига зид деб ҳисобламоқдалар. Бундай вазиятда улар қандай йўл тутишлари керак? Солиқ маслаҳатчиси, «Муҳаммадбоев арбитраж уйи» СМТ директори Абдуғани МУҲАММАДБОЕВ buxgalter.uz саволларига жавоб берди:
02.07.20
II чорак якунига етди, ҳисоботларни топшириш пайти яқинлашди. Фойда солиғини тўловчилар ўтган даврларда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоботда қандай акс эттирилади, деган саволга жавоб топишлари лозим. Бунда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида акс эттириладиган ишлаб чиқариш таннархи ҳақида сўз бормоқда. «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА ҳаммасини қандай қилиб тўғри бажариш ва бунда нималарни инобатга олиш лозимлигини тушунтириб берди: