Новое
25.06.20
Қўшимча ҚҚС ҳисоблашга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Баъзан – мажбурий тартибда, баъзида – келгусида солиқ органлари томонидан қўшимча солиқ ҳисобланишининг олдини олиш учун. Шу муносабат билан савол туғилади: фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС солиқ базасига киритиладими? Масалани «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтирди:
25.06.20
Электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида ЭҲФга тузатиш киритишни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди. Янги технологиянинг афзалликлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди:
24.06.20
Корхонада меҳнат шартномасига асосан чет эллик-норезидент ишлайди. Унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинади. Ўзбекистонда 183 кун бўлгандан кейин у солиқ резидентига айланади ва унинг иш ҳақига 12% ставка бўйича ЖШДС солинади. Бунда у чет элда ҳам даромад олади. У Ўзбекистонда жами даромади тўғрисида декларация топшириши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди:
24.06.20
Раҳбар карантин даврида корхона фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш лозим? Қанча вақт оқибатларсиз ишламаслик мумкин? Солиқ инспекцияси ўз ташаббусига кўра ушбу даврда корхонанинг ҳисобрақамларини блокировкалаб қўя оладими? Мажбурий тугатиш ишлари ўтказилиши мумкинми? Юридик масалалар бўйича «Норма» экспертлари, адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН вазиятга ойдинлик киритдилар:
24.06.20
Май ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини топшириш муддатлари ўтганлигига қарамай, бухгалтерлар илгаригидек 10006_14 кодли Ҳисоб-китобнинг янги шаклидан қийналишмоқда. Ҳамкасбларга ёрдам тариқасида buxgalter.uz кенг тарқалган муаммолар бўйича ДСҚнинг жавобларини тўплади. Умид қиламизки, бу сизга ишлашда ёрдам беради.
24.06.20
Компания раҳбарияти корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Корхонада солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд. Бу пулларни офисдан чиқмасдан қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра ДСҚнинг бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ЁҚУБОВ сўзлаб берди.
23.06.20
2020 йил 19 июнь куни Президент томонидан “Алоҳида солиқ ва божхона
имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг маъноси ва амалий қўллаш масалалари тўғрисидаги саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди:
22.06.20
Ташиш, ишлов бериш ва сақлаш натижасида ТМБ камайиши ва бузилиши – фақат ишлаб чиқариш корхоналари учун одатий иш эмас. Қонун ҳужжатларида бундай камайишларнинг меъёри белгиланган. Фойда солиғи ҳисоб-китоби учун уларни қандай тўғри қўллашни «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтирди:
22.06.20
Солиқ қўмитаси яна ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклини ижтимоий солиқ бўйича қуйидаги иккита имтиёзни бир вақтда хатосиз қўллаш имконияти учун қайта кўриб чиқади:
22.06.20
Мажбурий изоляция шароитида фаолияти тўхтатиб қўйилган кўп корхоналарда яроқлилик муддати ўтган ёки сақлаш натижасида истеъмол хоссаларини йўқотган товарлар йиғилиб қолди. Бу омборларда ноликвид тўпланишига олиб келди. Ушбу товарларнинг бозордаги реал нархи анча тушиб кетди. Сертификатланган халқаро амалиётчи бухгалтер, «ProfiTraining» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра корхона қандай қилиб бундай ТМЗни баҳолаши ва ҳисобда акс эттириши кераклигини тушунтириб берди: