Новое
23.12.24
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг МХИК рўйхати тўлдирилди. Янгиланган рўйхатга уй шароитида тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
20.12.24
«Ресторанда битта фаолият тури – умумий овқатланиш маҳсулотларини тайёрлаш ва бар, алкоголли маҳсулотларни сотишга рухсат бор. Бизда қўшимча чакана савдо нуқтаси йўқ, лекин алкоголь ва тамаки маҳсулотлари маркировкаланган товарлар қаторига киритилганлиги сабабли, биз уларни «ASL-BELGISI» тизимида
19.12.24
Хизмат автомобили – компания учун қулайлик, лекин бухгалтер учун бош қотирувчи масала ҳисобланади. Унга доир қайси харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда ҳисобга олиш мумкин, қайсиларини чиқариб ташлаш керак?
Бу мураккаб масалани ечиш учун биз «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВАдан тавсиялар сўрадик.
19.12.24
Норезидентлар билан ишлайдиган солиқ агентлари учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича автоматлаштирилган ҳисобот тизимининг жорий этилиши йирик солиқ тўловчиларга муаммоларни қўшди. Янгиликнинг асосий камчилиги ҳисобот 2025 йилдан жорий этилмаслиги.
Мутахассислар ноябрь ойи учун ҳисоботни топшириш муддатини жаримасиз узайтириш ёки 2024 йил учун ҳисоботни эски шаклда топшириш имкониятини бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашмоқда. Бу фикрни «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳам қўллаб-қувватлайди:
18.12.24
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади?
Вuxgalter.uz илтимосига кўра вазиятнинг батафсил таҳлилини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тақдим этди:
18.12.24
Фуқаро А. қўшни ер участкаларида жойлашган икки уй-жойни сотиб олди, участкаларни бирлаштирди, эски уй-жойларни бузиб ташлаб, учта янги уй қурди. Ҳар бир янги уй учун алоҳида кадастр ҳужжатини олди. Кейин учала турар-жойни сотди: биттасини – инвентаризация қиймати бўйича, иккинчисини – ундан паст
17.12.24
Янги 1-сон БҲМС «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» 2025 йил 1 январдан кучга киради. Саволлар туғилмоқда: 2024 йил учун молиявий ҳисоботни тузишда қайси БҲМСга амал қилиш керак – 2024 йилда қабул қилингангами ёки эскисигами? 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси муддатларда тақдим этиш керак?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
17.12.24
Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва янги 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
Buxgalter.uz тушунтиради:
16.12.24
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Бироқ, ўзини ўзи банд қилиш амалиётини, шу жумладан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу институтнинг 4 йиллик фаолияти давомида қонунчилик даражасида ҳал этилиши талаб этиладиган кўплаб саволлар ва бўшлиқлар тўпланиб қолган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Малика ҚОДИРХОНОВА қуйидагиларни сўзлаб берди:
16.12.24
Компания муҳим сана муносабати билан ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этадиган корпоратив байрам ташкил этади. Байрам ўтказиладиган жой ижарага олинади, майдончани безатиш ва фотозона қуриш учун жиҳозлар харид қилинади. Банкет ўтказиш бўйича шартнома тузилади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофавий ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталари брон қилинади ва тўлов қилинади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшаш учун шартномалар тузилади.
Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади?
Масофадан ишлайдиганларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисоблаш мумкинми?
Корпоратив пайтида масофадан ишлайдиган ходимларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш харажатларини корхона харажатлари сифатида қандай баҳолаш керак?
Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: