Полезное для бухгалтера в ноябре:
АВни реконструкция қилгандан сўнг солиқ ва бухгалтерия ҳисобида амортизация ҳисоблаш
“Корхона ишлаб чиқариш биносини реконструкция қилди. Бухгалтерия ҳисобида – амортизация ҳисоблашнинг тенг маромли ҳисоблаш усулини қўллайди”.
Реконструкция қилишдан сўнг бухгалтерия ва солиқ ҳисобида амортизация қайси қийматдан ҳисобланишини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
Солиқ ҳисоби
– Солиқ солиш мақсадларида СКнинг 306-моддасига амал қилинг.
Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати бундай активга капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўринли бўлса, жумладан – реконструкция натижасида ўзгаради .
Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, товарлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ёки уларнинг номенклатурасини ўзгартириш мақсадида амортизация қилинадиган активни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган, амортизация қилинадиган активни қайта қуриш реконструкция қилиш жумласига киради .
Солиқ солиш мақсади учун амортизация ҳар бир амортизация қилинадиган актив бўйича алоҳида ҳисобланади. Амортизация суммаси унинг бошланғич қийматининг ва ушбу объект учун белгиланган амортизация нормасининг кўпайтмаси сифатида аниқланади .
Шу тариқа, реконструкция қилишдан кейин амортизация реконструкция бўйича капитал харажатлар суммасига тузатиш киритилган бошланғич қийматдан ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби
Бухгалтерия ҳисобида амортизациянинг тенг маромли ҳисоблаш усулини қўллашда амортизация АВларни фойдали ишлатиш муддати мобайнида уларнинг амортизация қилинадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади .
Бошланғич қиймати реконструкция қилиш ишлари бўйича харажатлар суммасига оширилган асосий воситалар учун амортизация қиймати бўлиб, реконструкция қилиш бўйича ишлар фараз қилинаётган тугатиш қийматини чиқариб ташлаган ҳолда тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган вақтда аниқланган уларнинг қолдиқ қиймати ҳисобланади .
Реконструкция қилиш натижасида асосий воситанинг ҳолати яхшиланиши ва унинг техник параметрлари ўзгариши боис, корхона фойдали ишлатиш муддатини, демак, амортизация нормасини ҳам қайта кўриб чиқиши мумкин. Ўзгаришларни ҳисоб сиёсатида акс эттириш зарур.
2022 йил давомида бино реконструкция қилинди. Реконструкция қилишга харажатлар 600 млн сўмни ташкил этди.
Реконструкция қилишдан сўнг корхона амортизация нормасини шу даражада сақлаб қолди. Реконструкция қилишдан кейин фойдаланишга киритиш вақтида жамланган амортизация – 500 млн сўм. Тугатиш қиймати – 0.
Чиқимлар капитализация қилингандан сўнг ҳар ойда харажатлар солиқ ҳисобида:
- (3 000 + 600) х 5% : 12 = 15 млн сўмни ташкил этади.
Ҳар ойлик амортизациядан ташқари, корхона қуйидаги суммада бир марталик инвестициявий чегирмани қўллашга ҳам ҳақли:
- 600 х 10% = 60 млн сўм.
Чиқимлар капитализация қилингандан сўнг ҳар ойда харажатлар бухгалтерия ҳисобида:
- (3 000 + 600 – 500) х 5% : 12 = 12,9 млн сумни ташкил этади.
Тўлиқ амортизация қилинган актив ҳам бухгалтерия ҳисобида, ҳам солиқ ҳисобида кейинчалик амортизация қилинмайди . Шу сабабли корхона натижада 3 600 млн сўмлик бино қийматини харажатларга олиб боради.
Фақат амортизация муддатида (вақтинчалик фарқ), демак ҳар ойда эътироф этиладиган харажатлар суммасида ҳам фарқ бўлади.