Новое

Юк олувчи – маркетплейс бўлса ва бошқа ҳолларда ЭТТЮ қандай расмийлаштирилади

09.07.24
Buxgalter.uz ЭТТЮни расмийлаштириш юзасидан саволлар ва жавобларнинг навбатдаги тўпламини тайёрлади, айнан уларни бошқалардан кўпроқ электрон ҳужжат айланиши операторларига беришади. Товарларни ташишда махсус транспортдан фойдаланилмаса, омборлар жойлашувининг турли вариантларида, товарлар маркетплейс орқали реализация қилинганда ва бошқа вазиятларда электрон товар-транспорт юк хати қандай расмийлаштирилади? Репост учун миннатдор бўламиз!

Умумий овқатланиш корхонаси ичимликлар тайёрласа, акциз солиғини тўлайдими

08.07.24
“Умумий овқатланиш корхонаси газланган ичимликларни стаканга қуйиб сотади. “Пепси” сиропини сотиб олиб, сув қўшамиз ва газлаш аппарати ёрдамида газлаймиз. Шунингдек, сиропга сув ва хушбўйлантиргичлар қўшиш орқали лимонадлар тайёрлаймиз. Солиқ органи ушбу ичимликлар қийматига акциз солиғини киритишни ва уни бюджетга тўлашни талаб қилмоқда”. Солиқ органи ҳақ ёки ноҳақлигини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

Соф тушум мезони бўйича илгари йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилган солиқ тўловчилар яна уч йил бу мақомни сақлаб қоладими

08.07.24
«Корхонамизнинг тушуми йилига 150 млрд сўмни ташкил этади, СҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида йирик солиқ тўловчи сифатида хизмат кўрсатилди. Шу кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан 2024 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар ДСБга хизмат кўрсатишга ўтказилганимиз ҳақида билдиришнома олдик. Энди солиқ солиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича у ерга мурожаат қилиш керак. Бу нимани англатади? Энди МҲХСдан воз кечишимиз мумкинми? Янги қоидалар бўйича биз йирик солиқ тўловчи мақомини яна 3 йил сақлаб қоламизми?». Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди:

Солиқчилар солиқ тўловчининг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишга тайёрланишига йўл қўймаса, нима қилиш керак

05.07.24
Buxgalter.uz яқинда эълон қилинган материалларидан бирига қуйидаги шарҳни олди: – “Солиқ органи бизга ДСБ қарорини юборди ва ўша куни кечроқ – ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этиш учун ДСБга таклиф юборди. Ҳужжат бизни ДСБга таклиф қилишган куни келди. Соат 09:00 га чақиришди, хат эса тушдан кейин келди. ДСҚга ҳам шикоят ёздик, судда ҳам шу ҳақда гапирдик. Ҳеч ким эътибор ҳам бермади. Ва бу ягона ҳолат эмас, ҳозир ҳаммаси такрорланмоқда. Аввал қўшимча солиқларни ҳисоблаш ҳақидаги “талабнома”, кейин эса қарор келди. Камерал текширув тўғрисидаги далолатнома умуман йўқ”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди:

Хорижий компания буюртмаси бўйича онлайн курсларни ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун ҚҚС тўлаш керакми

05.07.24
«Биз хорижий компания учун ўқув курслари ва дастурларини ишлаб чиқамиз ва уларни хорижий онлайн майдончалар ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қиламиз. Бу хизматлар экспорти ҳисобланадими? ҚҚС тўлашдан озод қилинамизми?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

«E-aktiv» тизими ўтмишда қолади, ЭТТЮ нотўғри расмийлаштирилганлиги учун – жарима солишмайди

05.07.24
2024 йил 4 июль куни соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси тадбиркорлари билан очиқ учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бир нечта муҳим баёнотлар қилди. Хусусан – E-aкtiv долзарб эмаслиги, у энди бўлмаслиги ҳақида.

Иш куни тугагандан кейин солиқ органидан хабарнома олган бўлсангиз, муддатларни қандай ҳисоблаш керак

04.07.24
«Қонун ҳужжатларида турли солиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари белгиланган. Уларни қайси соатдан ва қайси дақиқадан бошлаб ҳисоблаш керак? Мисол учун, солиқчилар солиқ қарзини сўндириш тўғрисида талабнома юборишади. Нима учун ҳужжат тарихида фақат хабар жўнатилган сана кўрсатилади, унинг аниқ вақти кўрсатилмайди? Ахир солиқчилар солиқ тўловчидан жавоб қабул қилганда, вақтни сониягача аниқ қайд этадилар! Соат 18:00 да ташкилотимизда иш куни тугайди. Ва бу вақтдан кейин келадиган ҳар қандай хабарнома камида эртаси тонггача сезилмаслиги мумкин. Бинобарин, ушбу кундан СКнинг 138-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни амалга ошириш учун ҳеч қандай тарзда фойдалана олмаймиз. Баъзан эса шундай бўладики, ҳар бир сония қиммат, чунки солиқчиларнинг сўрови ҳужжатларни қайта ишлаш ва мутахассислар билан маслаҳатлашувлар вақти бўйича харажатларни талаб қилиши мумкин». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Ижарага олинган ер участкасига қандай солиқлар солинади

04.07.24
«Кўп қаватли уй-жой қуриш учун ташкилот онлайн-аукцион орқали ер участкасини ижарага олди. Аукцион баённомасида ер участкаси ижарага берилиши кўрсатилган, бунда уни реализация қилиш қиймати кўрсатилган. Мазкур баённома асосида шаҳар ҳокимлиги билан 5 йил муддатга ер участкаси ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра, ер участкаси учун ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади ва қонун ҳужжатларида ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибда ижарага олувчи томонидан бюджетга тўланади. Бунда онлайн-аукцион баённомасида ҳам, ижара шартномасида ҳам ижара тўловининг миқдори кўрсатилмаган, шунингдек, ундан ҚҚС тўлаш ҳақида айтиб ўтилмаган. Кўп қаватли уй-жой қуриш учун ташкилот томонидан онлайн-аукцион орқали ижарага олинган ер участкаси учун ижара тўлови миқдорини аниқлаш ва тўлаш тартиби қандай? Ижара тўловига ҚҚС солинадими ва ким солиқ тўловчи ҳисобланади?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Чакана савдо учун маркировкаланган алкоголь маҳсулоти қандай сотиб олинади

03.07.24
«Меҳмонхона алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси учун лицензия олди. У мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим ва биз товар ҳаракатини кузатиб бориш учун ушбу тизимда иштирок этишимиз керак. Аммо бунинг учун нималар зарур? Бизга маслаҳат беришларича, бунинг учун биз ичимликларни фақат ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишимиз керак. Бироқ биз ҳозирча бундай шартнома тузишга тайёр эмасмиз, сабаби сотувлар ҳажми катта эмас. Биз алкоголь маҳсулотларини корпоратив карта орқали дўкондан сотиб олишимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлса, сотиб олинадиган ичимликларнинг рақамли маркировкалаш кодлари бизга рўйхатдан ўтказилиши учун нима қилишимиз керак?» Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима ишлаб олмаслик учун чакана савдо шохобчалари маркировкаланган товарлар билан қандай ишлашлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Green White Solutions рақамли маркировкалаш интегратори бизнес-таҳлилчиси Ильмир МИНГАРИПОВ гапириб берди:

ЭТТЮ ҳақида «қизғин» саволларга 10 та жавоб

03.07.24
2024 йил 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштиради. Солиқ қўмитаси ва электрон ҳужжат айланиши операторлари вебинарларда солиқ тўловчиларнинг энг кўп бериладиган саволларига жавоб беришди. Buxgalter.uz оғзаки жавобни ишга тикиб бўлмаслигини тушунади. Аммо меъёрий йўриқномалар пайдо бўлмагунча бу – катта ёрдам. Солиқ қўмитаси «ташувлар иштирокчилари таклифлари асосида тизимни такомиллаштириш»га ваъда берди. Ва – энг асосийси – ЭТТЮни расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар учун жарималар ҳозирча назарда тутилмаган. Сиз учун идоранинг ЭТТЮ юзасидан жавобларининг долзарб тўплами: