Новое

Асосий воситалар амортизацияси: меъёрлар, усуллар, формулалар

25.09.25
Асосий воситалар амортизациясини самарали бошқариш солиқ юкини оптималлаштиришга ёрдам беради, молиявий ҳисоботнинг аниқлигига кўмаклашади ва корхонада бошқарув ҳисобининг умумий тизимини яхшилайди. Бунинг учун бухгалтер амортизациянинг чегаравий меъёрларини тўғри қўллаш ва бухгалтерия ҳамда солиқ ҳисоби учун мос амортизация усулини танлашни билиши керак:

Президентнинг март ойидаги ПФ-50-сон Фармони нима учун ишламади

24.09.25
2025 йил 19 мартда кичик ва ўрта бизнесни сезиларли даражада енгиллаштириши керак бўлган муҳим ПФ-50-сон Президент Фармони эълон қилинди. Ушбу ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб корхоналарнинг бир қисми ихтиёрий тугатишда толиқтирувчи ва узоқ солиқ текширувидан қочиши мумкин эди. Бу ўз бизнесини ортиқча бюрократик тўсиқларсиз ёпмоқчи бўлган қонунга бўйсунувчи тадбиркорлар учун ҳақиқий совға бўлар эди. Амалда ПФ-50-сон Фармоннинг амалга оширилиши билан боғлиқ ишлар қандай кетаётганини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди:

Ўзбекистонда бухгалтер ФҲШ бўйича ишлаши мумкинми

24.09.25
Ўзбекистонда бухгалтер билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш мумкинми – бу савол тез-тез тадбиркорлар ва раҳбарлар томонидан берилади. Мақолада биз ҳуқуқий нозик жиҳатларни батафсил кўриб чиқамиз – буни қачон амалга ошириш мумкин, қачон эса йўл қўйилмайди. Нега фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома матнида «бош бухгалтер» лавозимини ёзиш мумкин эмас? Қандай хатолар жарима ва солиқларни қўшимча ҳисоблашга олиб келиши мумкин? Шунингдек, экспертлар бухгалтер билан ФҲШ намунаси ва ҳамкорликни тўғри расмийлаштиришга ёрдам берадиган бошқа ҳужжатларни тайёрлаганлар.

Компенсация ёки ижара: IТ-парк резидентлари учун қайси бири манфаатли

23.09.25
Кўплаб IТ-компаниялар «енгил активлар» принципи асосида ишлайди – ташкилот балансида жиҳозларнинг фақат бир қисми ҳисобга олинади, қолганларини эса ходимларнинг ўзлари ижарага беради. Масалан, штатда 30 та мутахассис бор, лекин компания балансида атига 12 та компьютер мавжуд. Бундай ҳолатда ходимларнинг шахсий жиҳозларидан фойдаланганлик учун тўловларни қандай расмийлаштириш яхшироқ – ижара сифатидами ёки компенсация сифатида? Улар учун солиқ юкламаси анча фарқ қилиши мумкин. Ушбу масала бўйича ўз тавсияларини Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) билдирди:

Воситачилар қачон ҚҚС тўлашга ўтади

22.09.25
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона ҚҚС тўловчиси бўлган комитентнинг товарларини реализация қилади. 23 январда унинг жами даромади (комиссия ҳақи суммаси, реализация қилинган товар қийматининг 10%и) 100,8 млн сўмни (1 008 х 10%) ташкил этди. 23 январдан корхона ҚҚСга ўтиши кераклиги тўғрими? Buxgalter.uz тушунтиради:

ЭРИни қандай тез муддатда олиш мумкин

22.09.25
ЭРИни олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш e-imzo.soliq.uz сайтида масофавий амалга оширилиши мумкин. Биз текширдик, ҳаммаси ишламоқда:

Ҳисобварақда пул етишмаганда қайси солиқларни биринчи бўлиб тўлаш керак?

19.09.25
Ҳисобварақда пул етишмаганда қайси солиқларни биринчи навбатда тўлаш керак? Иш ҳақи бўйича солиқлар билан айланмадан олинадиган солиқ ўртасида танлаш керак бўлса, солиқлар бўйича устуворлик борми? Buxgalter.uz тушунтиради:

Кичик корхона Uzum Market орқали товар сотса

19.09.25
Кичик корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси Uzum Market орқали товар сотади. Бошқа даромадлар мавжуд эмас. Бунда корхона электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида ҳисобда турмайди. У электрон тижорат субъекти сифатида 3 фоиз ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми? Buxgalter.uz тушунтиради:

Чет эл компанияси чет элдаги кўчмас мулкингизни таъмирласа

17.09.25
Ўзбекистон корхонаси Қозоғистон қурилиш компанияси билан Қозоғистондаги ўз ваколатхонаси биносини таъмирлашга доир шартнома тузди. Бу ҳолда ҚҚСни ким тўлаши керак? Buxgalter.uz тушунтиради:

Хизматларни чет эллик – тадбиркор бўлмаган шахс кўрсатса

17.09.25
Корхона чет эллик жисмоний шахс билан маслаҳат хизматлари кўрсатишга доир шартнома тузди. У ўз мамлакатида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган. Ўзбекистон корхонаси солиқ агенти сифатида чет эллик жисмоний шахс кўрсатган хизматлар бўйича ҚҚС тўлаши керакми? Buxgalter.uz тушунтиради: