2025 йил учун компенсация тўловларини қандай тўлаш ва экология ҳисоботини қандай топшириш керак

preview

2026 йил январь ойида бухгалтерлар 2025 йил учун Экология ҳисоб-китобини топширадилар ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлайдилар.

Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун buxgalter.uz портали Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал РАСУЛОВга мурожаат қилди.

 

Тушунтиришда:

– ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини ким тўлаши керак;
– экология бўйича ҳисоб-китобни топшириш ва ифлосланиш учун компенсация тўлаш вақти;
– компенсация тўловлари ҳисоб-китоби қандай тузилади;
– Ҳисоб-китоб бўйича маслаҳат марказлари контактлари.

 

Ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини ким тўлаши керак

– Атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари :

  • атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқарадиган, оқова сувларни оқизадиган ва чиқиндиларни жойлаштирадиган юридик шахслар;
  • шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативлардан ортиқча оқизаётган юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар.

Бюджет ташкилотлари компенсация тўловларини фақат қуйидаги ҳолатларда амалга оширадилар:

  • асосий фаолиятдан ташқари олинган даромадлар манбалари бўйича;
  • атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи фаолиятни амалга ошираётган бўлса.

Компенсация тўловларини тўловчилар атроф-муҳитга таъсирига қараб 4 тоифага бўлинади. Уларнинг атроф-муҳитга жиддий зарар етказаётган қисми компенсация тўловларини тўлашдан ташқари мажбурий экологик экспертизадан ўтказилиши керак. Экологик экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган субъектлар рўйхати иловада келтирилга .

Компенсация тўловлари миқдорини қандай ҳисоблаш мумкинлигини тавсияларда ўқинг:

 

Қачон экология ҳисоб-китобини топшириш ва ифлослантирганлик учун компенсация тўлаш керак

Компенсация тўловлари ҳисоб-китобини топшириш муддатлари :

  • I ва II тоифадаги субъектлар – ҳар чоракда – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача (топширишнинг охирги куни – 14 январь);
  • III ва IV тоифадаги субъектлар – йилига 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача (топширишнинг охирги куни – 23 январь, чунки 24 – шанба).

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш муддатлари:

  • I ва II тоифадаги субъектлар – ҳар чораклик бўнак тўловлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 санасигача (тўловнинг охирги куни – 23 январь).

Агар жорий чорак учун компенсация суммаси БҲМнинг 10 бараваридан кам миқдорни ташкил этса, тўловни чоракда бир марта – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача амалга оширинг. Ҳисобот йили якунида бўнак тўловларини ҳақиқий йиллик компенсация суммаси билан таққосланг ва фарқни тўланг ;

  • III ва IV тоифадаги субъектлар – йилига 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралигача  (тўловнинг охирги куни – 4 февраль).

Эътибор беринг

Тўловни кечиктирганлик учун ҳар бир кечиктирилган кун учун қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарз умумий суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ундирилади .

 

2025 йил учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоби қандай тузилади

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини ҳам қоғозда, ҳам электрон шаклда тузиш мумкин . Ҳисоб-китоб шакли Компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-сон иловада келтирилган. Шунингдек, шакл бўйича йиллик тушунтириш хатини тақдим этишингиз керак.

Ҳисобот уни топширувчи ташкилотнинг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда fund.uznature.uz портали орқали электрон шаклда топширилади. Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: fund.uznature.uz, ташкилотнинг ЭРИ ёрдамида шахсий кабинетга киринг ёки логин (ташкилотингизнинг СТИРи) ва паролни киритинг.

Эътибор беринг

Фойдаланувчиларнинг барча кабинетларига дастлаб бир хил пароль –123 ўрнатилган, шунинг учун кабинетга киришда уни албатта алмаштиринг.

Очиладиган ойнада паролни ўзгартиришингиз ёки бу функциядан кейинроқ фойдаланишингиз мумкин.

 

Шахсий кабинетда қуйидагиларни бажаришингиз мумкин:

  • ташкилотингизга берилган атроф-муҳитга таъсир тоифаси ва тўловлар бўйича қарздорлик миқдорини билиш;
  • ҳисобот топшириш;
  • олдинги давр ҳисоботларини кўриш.

Экология органлари мутахассислари ҳисоб-китобни текширгандан сўнг:

  • агар ҳаммаси тўғри бўлса, электрон Ҳисоб-китобни ЭРИ билан тасдиқлайдилар ёки қоғоз Ҳисоб-китобнинг бир нусхасига имзо қўядилар ва уни ариза берувчига қайтарадилар;
  • камчиликлар аниқланса, камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта ишлашга қайтарилади.

Охирги ҳолатда уларни 2 иш куни ичида бартараф этиш ва Ҳисоб-китобни кўриб чиқиш ва келишиш учун такроран тақдим этиш лозим.

Қоғоз шаклидаги ҳисобот компенсация тўловлари субъекти жойлашган жойдаги туман (шаҳар) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимига икки нусхада тақдим этилади.

 

Мутахассислар маслаҳат беради ва ёрдам кўрсатади 

Корхоналарда бундай ҳисоботларни масофадан туриб топшириш имконияти пайдо бўлганига қарамай, ҳудудий экология органлари ходимлари сизга барча масалалар бўйича маслаҳат берадилар, Ҳисоб-китобни тузишда ва зарур бўлганда маълумотларингизни киритишда ёрдам кўрсатадилар.

Эътибор беринг

Субъектлар томонидан ҳисоб-китобни 07.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада кўрсатилган тартибда топширилганда экологик экспертиза хулосаси талаб қилиниши мумкин. Уни ўзингиз билан олишни маслаҳат берамиз.

2026 йилда Ҳисоб-китобни тайёрлаш ва топшириш билан боғлиқ барча масалалар бўйича Тошкент шаҳри туманларида фаолият юритаётган махсус марказларга мурожаат қилиш мумкин. Марказга ташриф буюришдан олдин мутахассисга қўнғироқ қилиб, ташриф вақтингизни келишиб олишингиз керак. Қўшимча маълумотларни Телеграм-бот орқали олишингиз мумкин: https://t.me/Toshkent_Shahar_Ekologiyasi.

Экология вазирлигининг «Қисқа рақами» – 1157.

Тошкентда сизга маслаҳат беришлари мумкин бўлган туманлар бўйича локациялар мавжуд:

Туман

Туман инспекцияси бошлиғининг Ф.И.Ш.

телефон рақами

Манзил

Олмазор

Қодиров Нодир

99 833 22 20

Олмазор тумани, КҲАЙ, 1-уй (Олмазор ҳокимлиги биноси)

Бектемир

Жўрабоев Илҳом,
Маматов Говхар

97 430 43 41
97 703 33 73

Бектемир тумани, Мухтор Азизов кўчаси, 6-уй (Абай маҳалласи ичида)

Миробод

Кўчаров Беҳруз,

Усмонов Юсупхон

99 060 02 00

33 422 44 42

Миробод тумани, "Шароф Рашидов" МФЙ, Буюк Турон, 75. Мўлжал: "Afrosiyob" МФЙ, “Космонавтлар” метро бекати яқинида

Мирзо Улуғбек

Бектурганов Камол,

Абдураҳмонов Хўжахон

97 704 75 70

99 847 21 96

Мирзо Улуғбек тумани, Нодирабегим маҳалласи, Шўртепа кўчаси, 5-уй (Туман ХТБ биноси).

Мўлжал: Мирзо Улуғбек тумани ИИБ

Сергели

Муҳиддинов Фазлиддин

90 974 58 78

Сергели тумани, Сўғдиёна кўчаси, 1-уй (Сергели ҳокимияти биноси), 1-қават, 11-хона

Учтепа

Мирахмедов Хожакбар

90 998 07 04

Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 21-уй (Учтепа ҳокимияти биноси), 3-қават, 17-хона

Чилонзор

Саитов Анвар

97 404 84 07

Чилонзор тумани, 8-мавзе, "Нафосат" МФЙ, 19-уй

Шайхонтоҳур

 Мулаханов Феруз

93 597 09 09

Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7а-уй (Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси)

Юнусобод

Абдурасулов Хуршид

97 430 60 02

Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 40-уй, 3-қават

Яккасарой

Раҳматов Муҳаммадбобур

Сайфуддинов Ойбек

88 707 52 52

97 772 07 08

Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 85-уй (Пенсия жамғармаси биноси), 2-қават, 8-хона.

Мўлжал: “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси қаршисида  

Яшнобод

Фарход Болтабаев

Мавлонов Камолиддин

97 711 45 12

94 628 02 78

Яшнобод тумани, Алимкент кўчаси, 1-тор кўча, 2-уй (собиқ Бандлик маркази биноси).

Мўлжал: Яшнобод тумани кадастри

Fund.uznature.uz порталида шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди бўйича ваколатли бошқарма раҳбарлари ва мутахассисларнинг алоқа маълумотлари жойлаштирилган.

Эътибор берингн

Атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг ва чиқиндилар жойлаштирилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган ифлослантирувчи моддаларга доир квоталардан келиб чиққан ҳолда ваколатли органлар томонидан белгиланади.

Компенсация тўловларининг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ҳақида қуйидаги тавсияларда ўқинг:

 

 

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /ru/publish/doc/text187075_uzbekistonda_kompensaciya_tulovlarini_tulash_va_ekologiya_buyicha_hisobot_topshirish_tartibi