Новое
30.11.23
“Юридик шахсларнинг солиқларини тўлаш” сервиси кўчирилди. My.soliq.uzдаги эски жойида энди my3.soliq.uz доменида жойлашган ушбу сервисга ҳавола бор.
Buxgalter.uz ўзгаришни синовдан ўтказди.
29.11.23
Президент томонидан 2023 йил 16 ноябрдаги ПФ-195-сон Фармон имзоланди, у билан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида ҚҚС бўйича имтиёз берилган.
Имтиёздан фойдаланишга ҳақли бўлган солиқ тўловчилар нималарни инобатга олишлари муҳимлигини – “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирода АББОСХОНОВА шарҳлаб беради:
29.11.23
“Корхонанинг фаолият турларидан бири – электротехника асбобларини ишлаб чиқариш. Асбоблар импорт қилинган бутловчи қисмлардан йиғилади. Бутловчи қисмлар йил мобайнида туркумлар билан 2–3 марта келиб тушади. Бутловчи қисмлар мавжуд эмаслиги туфайли ишлаб чиқариш бўлинмаси бекор туриб қолиш ҳолатида, у бир ойдан бир неча ойгача давом этиши мумкин.
Мутахассисларни сақлаб қолиш учун уларга иш ҳақини тўлаш давом этмоқда. Шунингдек, корхона ҳар ойда ишлаб чиқариш биносини ижарага олиш, асосий воситалар амортизацияси бўйича харажатлар, коммунал харажатлар ва ҳоказони амалга оширади.
Улар харажатларнинг қайси турига олиб борилиши керак? Бекор туриб қолиш даврида юқорида кўрсатилган харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” экспертлари Татьяна БЕЛОУСОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди:
29.11.23
“Солиқ аудити якунлари бўйича текширувчилар битимлар бўйича товар нархини бозор қийматигача ошириб, ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишди, улар буни СКнинг 248-моддаси 4-қисми асосидаги нарх деб ҳисоблашади. Ўз ҳаракатларини уларнинг маълумотларига кўра ушбу товарларнинг бозордаги қиймати ҳужжатларда кўрсатилганидан юқори деб изоҳлашди. Шунингдек, солиқ инспектори аниқланган ҳолатлар – компанияга СКнинг 223–224-моддаларига биноан яширилган базанинг 20 фоизи миқдорида жарима солиш учун асос эканлигини кўрсатди.
Биз солиқчиларнинг хулосаларига рози эмасмиз, сабаби товарларни импорт қилувчидан воситачисиз катта миқдорда улгуржи нархларда харид қилганмиз”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
27.11.23
“ТХКМга солиқ органларида онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилдик. Бир соат мобайнида барча зарур тартиб-таомиллар якунланади, деб ўйладик. Ундай бўлмади! Дўконимизнинг жойлашиш координаталарини аниқлаш учун бизни бино ижара шартномаси ва кадастр ҳужжатларини олиб келишга, шунингдек дўконимиз жойлашган маҳалланинг номини аниқлаштириб келишга жўнатишди”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “GAROV TARAQQIYOT NKM” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтирди. Шунингдек, у солиқ органларида онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишни қандай такомиллаштириш мумкинлиги юзасидан фикри билан ўртоқлашди.
27.11.23
24.10.2023 йилдаги 560-сон ВМҚга асосан ТСОЯЭАТда тизимида хизматлар экспорти ва импорти бўйича далолатномаларни (маълумотларни) рўйхатдан ўтказиш муддатига ўзгартириш киритилди. Илгари у имзоланган кундан бошлаб 1 кунни ташкил этган. Бундай қисқа муддат компаниялар учун ноқулай бўлган, сабаби имзоланган далолатномалар ҳар доим ҳам чет эллик ҳамкорлар томонидан 1 кун мобайнида тақдим этилмаган. Кўпинча кечикиш ва потенциал жарималар хавфи юзага келган.
ТИФ-операциялари бўйича рўйхатдан ўтказишнинг янги муддатида амалиётчи бухгалтерлар яна нимага эътибор беришлари мақсадга мувофиқлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЁВА гапириб берди.
24.11.23
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхона хизматлар кўрсатишга доир экспорт контрактини тузди. Хизматларни реализация қилиш жойи – Ўзбекистон.
Мазкур вазиятда қандай солиқ оқибатлари бўлади? Мажбурий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш керакми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
24.11.23
“Солиқ органи хат йўллади. Унда аниқланган тафовутлар бўйича саволлар ва 3 кун мобайнида батафсил жавоб тақдим этиш илтимоси баён этилган. Сўров мураккаб – ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш учун вақт талаб қилинади. 3 кунда жисмонан уддалашнинг имкони йўқ, ахир ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жорий ишлар ҳам бор. Юборилган хат – бу текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарнома эмас. Боз устига, бизда ҳеч қандай текширув ўтказилмаган.
Солиқчи 3 кун муддатни белгилаганда юридик нуқтаи назардан унинг ҳаракатлари қанчалик қонуний? Бундай хатларга неча кунда жавоб бериш керак?”
Солиқ органининг хатидаги бундай қисқа муддатларга қандай муносабат билдириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
23.11.23
“Россия компанияси Ўзбекистоннинг резидентига бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Резидентлик тўғрисида сертификат мавжуд.
Ўзбекистон ҳудудида Россия компаниясидан ходимлар мавжуд эмас, шунингдек Россия компаниясининг штатида Ўзбекистондан резидентлар йўқ. Барча хизматлар масофадан туриб кўрсатилади.
9 ой мобайнида хизматлар кўрсатиб келаётган РФ компанияси Ўзбекистонда ДМни рўйхатдан ўтказиши лозимми?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Солиқ солиш услубияти департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:
23.11.23
“Акциядорлик жамияти корхона устав фондининг 100 фоизига эгалик қилади. АЖ корхонани сақлаш учун ҳар ойда смета асосида пул маблағларини ажратади.
Ушбу пул маблағларини АЖнинг бухгалтерия ҳисобида ва уларни ҳар ойда оладиган корхонада қандай тўғри акс эттириш керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ҳисобга олиш ва солиқ оқибатларини тушунтирди: