Новое

Чет эл компанияси учун ишлайдиган хорижлик Ўзбекистонда қандай солиқларни тўлайди

18.04.23
“РФ фуқароси РФдаги компания учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлайди ва РФда 6% солиқ тўлайди. Ўзбекистонга туризм мақсадида келган, лекин мамлакатда 183 кундан ортиқ муддат турибди. У резидентга айланганлиги боис ЖШШИР олиши ва Ўзбекистонда қандайдир солиқларни тўлаши керакми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Устав фондига пулсиз ҳиссани ҳужжат билан тасдиқлаш керакми

17.04.23
МЧЖ иштирокчиси товар-моддий қимматликлар тарзидаги ҳиссани устав фондига қўшиш чоғида унинг қийматини тўлов ҳужжатлари (чек, ҳисобварақ-фактура ва ҳоказо) билан тасдиқлаши керак ёки керак эмаслигини "Норма" эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

Фойда солиғи тўловчилар диққатига

17.04.23
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар уларни кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда тўлашлари мумкин. Бунда бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади, башарти солиқ тўловчи бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этмаса. Буни у чорак биринчи ойининг 15 санасидан кечиктирмай жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши мумкин.

Фойда солиғи бўйича имтиёз қандай қўлланилади

17.04.23
Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 10205_40 кодли шаклининг 6-“Имтиёзлар” иловасини қандай тўлдириш кераклигини Солиқ қўмитасида тушунтиришди. Эътиборга оламиз!

Тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқларига тўсқинлик қилувчи кешбэк муаммосини қандай ҳал қилиш мумкин

14.04.23
“Бизда – маиший техника дўкони бор. Баъзан харидорнинг талабига кўра кафолат муддати мобайнида сотилган пайтдан эътиборан бир ойдан кўп вақт ўтган товарни қайтаришни расмийлаштирамиз. Лекин, агар чек бўйича кешбэк тўланган бўлса, ҳисоботга тузатиш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас. Кешбэк тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилинишига тўсқинлик қилаётганлиги маълум бўлади”. Муаммони ҳал қилиш усулини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА таклиф қилди:

Халқаро ташиш солиқ солиш мақсадларида қандай ҳисобга олинади

14.04.23
“Корхона реализация қилинган товарларнинг таннархи асоссиз оширилганлиги тўғрисида хабарнома олди. Таннархни ҳисоб-китоб қилиш формуласидан ДСХО тизими хизматлар импортини ҳисобга олмаслиги кўринади. Корхона товарларни импорт қилади. Транспорт хизматлари учун импорт шартномаси тузилган. Хизматлар кўрсатиш якунлари бўйича далолатнома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган. Транспорт хизматлари қиймати бошқа ҳеч қаерда акс эттирилмайди, сабаби хизматларга ҚҚС солинмайди (хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилмаган). Ҳисобварақ-фактура бундай хизматлар учун тақдим этилмайди. Бунда хизматлар қиймати 4-сон БҲМСга асосан товарнинг таннархига киритилади. Солиқ органи мазкур хизматлар бўйича далолатномалар суммасини ҳисобга олиши учун транспорт хизматлари суммасини қандай тўғри акс эттириш керак? Норезидентлар (ХХР резидентлиги сертификати мавжуд) томонидан кўрсатилган хизматлар учун 29 ва 137 кодли ҳисоботларни тўлдириш керакми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Электрон авиачипта сотиб олинса, харажатни нима билан тасдиқлаш мумкин

14.04.23
“Ҳисобдор шахс тўлов иловаси орқали авиачипта сотиб олди. Унда фискал чек мавжуд эмас, фақат чипта. Бундай вазиятда нима қилиш керак”? Саволга “Норма” экспертлари жавоб беришди:

КПК орқали тўловда касса чекини беришмаса, нима қилиш керак

13.04.23
“Мен – компания раҳбариман, менга автомашина бириктирилган, ёқилғини корпоратив карта орқали қуяман. Ҳар ойда бухгалтерияга QR-кодли ва кодсиз чекларни тақдим этиб бораман. Баъзан ёқилғи қуйиш шохобчасида интернет ишламайди ва фақат QR-кодсиз чеклар берилади. Бухгалтерияга бу етарлими ёки албатта QR-кодли чек керакми? QR-кодли чек йўқотилган бўлса, нима қилиш керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди:

Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтаётганлар нимани билишлари лозим

12.04.23
Корхона солиқ органини 2023 йил 1 майдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтиши тўғрисида хабардор қилди, деб фараз қилайлик. Ўтиш билан боғлиқ саволларга buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВдан жавоб беришини илтимос қилди:

Декларацияда ЯТТнинг даромадлари, жисмоний шахснинг моддий нафи ва мулкий даромадлари қандай акс эттирилади

12.04.23
2022 йил учун жами даромад тўғрисида декларация топширишда buxgalter.uzнинг айрим ўқувчиларида саволлар юзага келди. Уларга вебинар чоғида молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА жавоб берди: