Ким 2023 йилга қадар онлайн касса-техникасини янгилаши шарт эмас

preview

2023 йил 1 январдан бошлаб ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-банди талабларига жавоб бермайдиган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиш тақиқланган. Бу кимга дахл қилади, кимга эса дахл қилмайди?

Buxgalter.uz тафсилотларни ДСҚда аниқлаштирди:

 

– 2022 йил 1 январдан бошлаб 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-банди “б” кичик банди талабларига мувофиқ келмайдиган онлайн касса-техникасини Давлат реестрига киритишмайди ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказишмайди. Бинобарин, ўз қурилмаларини 2022 йил давомида сотиб олган ва ўрнатганлар уларни алмаштириш ёки модернизация қилиш ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади.

Қолган барча онлайн-НКТ эгалари 2023 йил 1 январга қадар ушбу барча масалаларни ўз ТХКМ ёрдамида ҳал қилишлари керак. Бунда ҳамма ҳам янги касса аппаратларини сотиб олишига тўғри келмайди, аксарият моделларни қайта созласа бўлади.

Эслатиб ўтамиз

Тадбиркорлик субъектлари қуйидагиларга ҳақли:

  • Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни мустақил танлаш ва сотиб олишга ;
  • 2023 йил 1 январга қадар онлайн-НКМ ҳамда кассани белгиланган талабларга мувофиқ келтириш учун зарур бўлган бошқа қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига (битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда) имтиёзни қўллашга. Ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ёки қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни ушбу суммага камайтириш мумкин .

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /ru/publish/doc/text183507_kim_2023_yilga_qadar_onlayn_kassa-tehnikasini_yangilashiga_tugri_kelmaydi