Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов камайтирилди

preview

 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди, шунингдек 2019 йилда уяли алоқа компаниялари бўйича абонент тўлови миқдорлари тасдиқланди. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун ва Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорида назарда тутилган.

 

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни уяли алоқа компаниялари тўлайдилар. Улар абонентларга ажратган рақамлар тўлов объекти ҳисобланади. Тўлов мажбурий тўлов кўринишида бюджетга келиб тушади. 2018 йилда у ойига 4 000 сўмни ташкил этган.

 

2019 йил 1 январдан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 2 баравар – 4 000 сўмдан 2 000 сўмга пасайтирилди. Бир вақтнинг ўзида уяли алоқа компаниялари учун 15% ставкада акциз солиғи жорий этилди (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 19-илова).

 

Акциз солиғининг жорий этилиши, мулоқот қийматига қараб мутаносиб равишда ушлаб қолишдан келиб чиққан ҳолда, абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловга қараганда адолатлироқ солиқ солишни таъминлайди. Илгари уяли алоқа компаниялари абонент мулоқотининг давомийлиги ва қийматидан қатъи назар, ҳар бир абонент учун бир хил суммада абонент ҳақи тўлар эдилар.

 

Энди абонент тўловининг жами суммаси (2 000 сўм) бюджетга йўналтирилмай, 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 18-иловага мувофиқ, нормативларга асосан турли жамғармалар бўйича тақсимланади.

 

 

СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар /ru/publish/doc/text147219_abonent_raqamidan_foydalanganlik_uchun_tulov_kamaytirildi