Ким солиқ аудитидан халос бўлолмайди

preview

Солиқ аудити – бу “аудит”  текширувнинг янги тури.   Ҳақиқатда бу муайян давр учун барча солиқ турлари ҳисоб-китоби ва тўланишининг аниқлиги ҳамда тўғрилигини текширишдир. Солиқ аудитининг амалдаги қоидалари ва жиҳатлари тўғрисида «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА сўзлаб берди:

- Ҳозирги вақтда аниқ таомилга эга низом эндигина қабул қилишга тайёрланмоқда. Шу боис айни пайтда биз фақат Солиқ кодексига амал қилишимиз мумкин .

Аудит солиққа оид ҳуқуқбузарликлар хатарининг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларга нисбатан ўтказилади. Ёки – камерал текширув доирасида жўнатилган талабномага жавобдан солиқ органи норози бўлган тақдирда ўтказилади.

Солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча солиқ ҳисобланиши ва молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

Эътибор беринг
2022 йил 1 январга қадар солиқ органлари солиқ аудити тайинланиши тўғрисида бизнес-омбудсманни хабардор қилиши шарт .

Солиқ аудити ўтказиш тўғрисида ким қарор қабул қилади

  • Қарор солиқ органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади. Унинг асосида Аудит ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. У солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларни, текширувчи шахслар рўйхати, солиқ аудитининг мақсади ва тасдиқланган текширув дастурини ўз ичига олади.

Солиқ аудитини ўтказиш тартиби

Солиқ инспекцияси  органлари солиқ аудити ўтказилишидан камида 30 календарь кун олдин солиқ тўловчига уни ўтказиш тўғрисида хабарнома юбориши лозим. Мазкур ҳужжатда текширувни бошлаш санаси, текшириладиган солиқлар рўйхати ва солиқ тўловчи тайёрлаши лозим бўлган ҳужжатларнинг дастлабки рўйхати кўрсатилган бўлиши керак. Шунингдек, у аудит ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олиши мумкин.

Эътибор беринг
Агар солиқ органлари солиқ тўлашдан бўйин товлаш белгиларини аниқлашса, улар солиқ аудитини солиқ тўловчини олдиндан хабардор қилмасдан бошлашлари мумкин.

Агар юридик шахс йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирса, фақат Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси уни солиқ аудитидан ўтказиши мумкин.

Текшириладиган давр

Солиқ аудити фақат даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги  даврни қамраб олиши мумкин . Бироқ истиснолар ҳам мавжуд. Биринчи аудитни ўтказиш чоғида маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган тақдирда солиқ органлари такрорий текширувни тайинлашлари мумкин .

Корхона ихтиёрий тугатилган ҳолда аудит унинг фаолиятининг охирги 3 йилдан кўп бўлмаган даврни қамраб олиши мумкин.

Солиқ аудити чоғида солиқ тўловчи    текширилаётган давр учун солиқ ҳисоботига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Солиқ аудити таомили

  • Солиқ аудити муддати текширилувчига уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ топширилган кундан  эътиборан ҳисобланади.
  • Аудит 30 календарь кун давом этади . Бироқ муддат икки ёки уч ойгача узайтирилиши мумкин. Муддатни узайтириш тўғрисидаги қарор ДСҚ томонидан қабул қилинади.
  • Аудитнинг умумий муддати 6 ойдан ошиши мумкин эмас.

 

Эътибор беринг

Солиқ органи раҳбари қуйидаги ҳолда аудит муддатини узайтиришга ҳақли:

  • қўшимча ҳужжатлар ёки ахборот талаб қилиб олинганда ;
  • халқаро шартномалар доирасида чет эл ташкилотларидан ахборот олинганда;
  • экспертиза ўтказилганда;
  • чет тилида ёзилган ҳужжатларни таржима қилишда.

 

Ўтказилган текширув тўғрисидаги далолатнома тузилган ва имзоланган кун солиқ аудити тугалланган деб ҳисобланади.

Ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил ахборотни солиштирма жадвалдан топасиз:

Солиқ аудити

Бўлган эди

Энди

Солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш бухгалтерлик, молиявий, статистика, банк ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва қиёслашни ўз ичига олган эди.

 Қисқа муддатли текширув – солиқ тўловчининг айрим операцияларини текшириш.

 

 

Солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва қисқа муддатли текширув солиқ аудитига айлантирилади .

 

У қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

- агар солиқ органи камерал текширув чоғида тақдим этган талабномага жавоб олмаса ёки жавоб ҳаққоний эмас деб топилган бўлса;

- солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса;

- корхонани тугатишда – тугатувчи ёки давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг ёзма хабарномаси асосида.

 

Хусусиятлари:

- солиқ тўловчи аудит бошланишидан 30 календарь кун олдин хабардор қилинади;

- агар солиқ тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ аудити солиқ тўловчини хабардор қилмасдан ўтказилади;

- йирик солиқ тўловчилар учун алоҳида шартлар назарда тутилган;

- солиқ аудитини ўтказиш муддати 30 кунни ташкил этади. У икки ойгача, истисно ҳолларда эса – уч ойгача узайтирилиши мумкин;

- тўхтатиб турилиши мумкин;

- такрорий бўлиши мумкин.

Солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча солиқлар ҳисобланиши ва молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин

Натижаларни расмийлаштириш

Текширувчилар текширув натижалари бўйича далолатнома тузишган, унда барча аниқланган ҳуқуқбузарликларни акс эттиришган

 Натижалар бўйича белгиланган шаклдаги далолатнома тузилади, энди унда қуйидагилар бўлиши лозим:

- барча ўтказилган тадбирлар келтириб ўтилиши;

- аниқланган ҳуқуқбузарликлар қонунчилик нормаларига ҳавола берилган ҳолда қайд этилиши;

- текширувчиларнинг хулосалари баён қилиниши;

- аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилиши .


Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text158286_kim_soliq_auditidan_halos_bulolmaydi