Солиқ назорати
Материал санаси 31.10.2024
Корхонада камерал текширув солиқ органи томонидан талабнома юбориш билан якунланди, тадбиркор эса солиқчиларнинг хулосалари ва қўшимча солиқ ҳисоблашга уринишларига ёзма равишда норозилик билдирди. Икки йилдан сўнг уни худди шу масала бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига чақиришди. Бундай вазиятда нима қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 29.10.2024
«Сайёр солиқ текшируви (инвентаризация) пайтида солиқ органи солиқ тўловчи учун олди-сотди битимлари бўйича ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини тўхтатиб қўйди. Бундай чора қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланган? Бунда солиқ тўловчининг ҳуқуқлари бузилмаяптими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 24.09.2024
Декабрь ойига қадар Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сонли қарорига 2-иловадаги «автокамерал» формулалари эълон қилиниши керак. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрича, мазкур формулани эълон қилишнинг ўзи кўп фойда келтирмайди. Ҳар бир формулани солиқ тўловчиларга уни амалда қўллаш бўйича ўз изоҳларини ёзиш имконини берадиган функционал билан бирга тақдим этиш керак. Бу солиқчиларга ҳар бир формула бўйича таҳлилий маълумот беради ва «автокамерал»ни такомиллаштиришни тезлаштиради. Buxgalter.uz бу позицияни тўлиқ қўллаб-қувватлайди: ... 

Материал санаси 18.09.2024
Солиқ тўловчи ТСОЯЭАТга битим бўйича маълумотларни киритиш муддатларини бузди. Уни солиқ органига чақириб, 8–12 БҲМ миқдорида маъмурий жарима солиш билан таҳдид қилишмоқда. Бу вазиятда ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 29.08.2024
«Автокамерал» формулалари орасида шундай формула борки, у Солиқ кодексининг 337-моддасига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудидаги экспортга ноль ставкада солиқ солиниши мумкинлигини ҳисобга олмайди. Ва бу формула яна бир марта суд муҳокамаларига олиб келди. Солиқ тўловчи фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар нотўғри эканлигини исботлаб, ўз позициясини қандай ҳимоя қилганини жараён иштирокчиси, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ... 

Материал санаси 26.08.2024
Ўзбекистондан чиқишга вақтинчалик чекловларингиз йўқми? Ҳатто сизда бундай нарса йўқ ва бўлиши мумкин эмас деб ишонсангиз ҳам, буни текшириб кўриш керак. Жисмоний шахснинг чиқишига чеклов қўйилишига турли сабаблар, шу жумладан солиқ хизматининг хатолари ва нотўғри ишлаши сабаб бўлиши мумкин. Ёқимсиз хабар сизни кутилмаганда ҳавотирга солмаслиги учун нима қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 22.08.2024
«Биз нашриётмиз, китобларимизни нашр этиш ҳуқуқини Латвия нашриётига сотмоқчимиз. Биз ва Латвия компанияси учун қандай солиқ оқибатлари бўлади?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.08.2024
Солиқ тўловчиларга 2023 йил 1 январдан кейин берилган савдо чекларидаги баъзи хатоларни вақт чекловларисиз тузатишга рухсат берилди. Buxgalter.uz қандай хатолар ҳақида гап кетаётганини аниқлаштирди... ... 

Материал санаси 19.08.2024
Ўзбекистонда чет эл корхонасининг алоҳида бўлинмаси фаолиятини тўхтатганидан кейин бир ярим йил давомида унинг собиқ раҳбарига солиқ ҳисоботини топширмаганлиги учун маъмурий жарималар тўғрисида хабарномалар келмоқда. Буларга эътибор бермасликнинг иложи йўқ, чунки бу ишга Мажбурий ижро бюроси ходимлари аралашмоқда. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади. Мутахассис бу масала Солиқ қўмитасининг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди: ... 

Материал санаси 14.08.2024
Камерал назорат формуласининг номукаммаллиги туфайли солиқ тўловчига бир неча миллиард сўм қўшимча солиқ ҳисобланди. Судда қўшимча солиқ ҳисобланишини бекор қилишга қандай далиллар ёрдам берганини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ... 

Материал санаси 09.08.2024
Солиқ ва молиявий ҳисоботлар натижаларини таққослаш - «автокамерал»нинг кенг кўламли муаммоси. Шу сабабли муаммолар юзага келаётган солиқ тўловчилар нима қилиши кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 06.08.2024
Вазирлар Маҳкамаси ўзининг 31.07.2024 йилдаги 467-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини баҳолаш мезонларига жиддий ўзгартиришлар киритди. Бу илгари рағбатлантиришларга умид қила олмаган кўплаб корхоналарни уларга яқинлаштиради, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ... 

Материал санаси 06.08.2024
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қайта ҳисоб-китоблар сони (53 567 дан 41 169 корхонагача) ва қўшимча ҳисобланган суммалар (5,5 трлн сўмдан 1,4 трлн сўмгача) сезиларли даражада камайган. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу рақамлар ёлғон эканини, улар текширувдан олдинги таҳлилнинг ҳақиқий муаммоларини яширишини таъкидлайди. «Автокамерал» сифатини фақат унинг формулаларини «махфийликдан чиқариш» орқали яхшилаш мумкин. ... 

Материал санаси 26.07.2024
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВнинг сўзларига кўра, "автокамерал - жуда тўғри тизим. У туфайли 580 триллион сўмдан ортиқ суммадаги хатолар тузатилган. Автокамерал бўйича хатолари юзага келмайдиган тадбиркорлик субъектларининг даромад улуши ошмоқда. Автокамерал фақат икки манбадаги рақамларни бир-бири билан таққослайди ва мустақил равишда ҳеч нарсани аниқламайди". Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА таъкидлашича (кўплаб ҳамкасблари каби) ўз навбатида, автокамерал ҳақиқатан ҳам жуда керакли ва фойдали восита бўлиб, у хатоларни камайтиришга ёрдам бериши мумкин эди, бу Солиқ кодексига киритилган, аммо у қандайдир бехато стандартга айланиб қолмоқда. Энди бутун солиқ қонунчилигини ва бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини унга мослаштириш керак. Ва бу, экспертнинг фикрича, ўзгартирилиши керак. ... 

Материал санаси 08.07.2024
«Корхонамизнинг тушуми йилига 150 млрд сўмни ташкил этади, СҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида йирик солиқ тўловчи сифатида хизмат кўрсатилди. Шу кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан 2024 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар ДСБга хизмат кўрсатишга ўтказилганимиз ҳақида билдиришнома олдик. Энди солиқ солиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича у ерга мурожаат қилиш керак. Бу нимани англатади? Энди МҲХСдан воз кечишимиз мумкинми? Янги қоидалар бўйича биз йирик солиқ тўловчи мақомини яна 3 йил сақлаб қоламизми?». Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 05.07.2024
Buxgalter.uz яқинда эълон қилинган материалларидан бирига қуйидаги шарҳни олди: – “Солиқ органи бизга ДСБ қарорини юборди ва ўша куни кечроқ – ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этиш учун ДСБга таклиф юборди. Ҳужжат бизни ДСБга таклиф қилишган куни келди. Соат 09:00 га чақиришди, хат эса тушдан кейин келди. ДСҚга ҳам шикоят ёздик, судда ҳам шу ҳақда гапирдик. Ҳеч ким эътибор ҳам бермади. Ва бу ягона ҳолат эмас, ҳозир ҳаммаси такрорланмоқда. Аввал қўшимча солиқларни ҳисоблаш ҳақидаги “талабнома”, кейин эса қарор келди. Камерал текширув тўғрисидаги далолатнома умуман йўқ”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 04.07.2024
«Қонун ҳужжатларида турли солиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари белгиланган. Уларни қайси соатдан ва қайси дақиқадан бошлаб ҳисоблаш керак? Мисол учун, солиқчилар солиқ қарзини сўндириш тўғрисида талабнома юборишади. Нима учун ҳужжат тарихида фақат хабар жўнатилган сана кўрсатилади, унинг аниқ вақти кўрсатилмайди? Ахир солиқчилар солиқ тўловчидан жавоб қабул қилганда, вақтни сониягача аниқ қайд этадилар! Соат 18:00 да ташкилотимизда иш куни тугайди. Ва бу вақтдан кейин келадиган ҳар қандай хабарнома камида эртаси тонггача сезилмаслиги мумкин. Бинобарин, ушбу кундан СКнинг 138-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни амалга ошириш учун ҳеч қандай тарзда фойдалана олмаймиз. Баъзан эса шундай бўладики, ҳар бир сония қиммат, чунки солиқчиларнинг сўрови ҳужжатларни қайта ишлаш ва мутахассислар билан маслаҳатлашувлар вақти бўйича харажатларни талаб қилиши мумкин». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 02.07.2024
Молиявий ҳисоботнинг 2-сон шакли 22-сон БҲМСга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган. Фойда солиғи ҳисоб-китобида курсдаги фарқ СКнинг 320-моддасига мувофиқ акс эттирилган. Ушбу ҳисоботларда курсдаги фарқнинг қийматлари мос келмаётганлиги автокамерални қаноатлантирмаяпти ва солиқ тўловчи аниқланган фарққа қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш талаби билан хабарнома олмоқда. Солиқ инспектори дастур фақат қайта топширилган ҳисоб-китобларни эътиборга олиши ҳақида огоҳлантирди. Нима қилиш лозим? Ҳисоб-китобни қайта топшириш – бу маълумотларни мослаштириш ва бузиб кўрсатишни англатади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 01.07.2024
«07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармоннинг 1-бандига асосан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди. Шу билан бир вақтда, 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илованинг 49-бандига асосан солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича 5 кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади. Президентнинг фармон ва қарорлари Вазирлар Маҳкамаси қарорларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.06.2024
Солиқ тўловчига камерал текширув қарори бекор қилинганидан сўнг кўзбўямачилик учун тузилган битимлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбуриятини юклашди. Нега шундай бўлди? Нима учун маъмурий суд қарори солиқ тўловчининг фойдасига, иқтисодий суд қарори эса деярли икки йилдан сўнг – солиқчилар фойдасига чиқарилди? Ҳозир кимлар ташвишланишни бошлаши керак? Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди: ...