Кўчмас мулкни реализация қилиш бўйича айланмани қачон эътироф этиш лозим

preview

“Корхона ўзига тегишли бинони сотди. Барча зарур ҳужжатлар 2021 йилнинг апрель ойи билан расмийлаштирилди, нотариус битимни 2021 йилнинг май ойида расмийлаштирди. 2023 йилда автокамерал натижалари бўйича – реализация қилиш бўйича айланма ва ҚҚСни нотариус солиқ инспекциясига битим тўғрисида маълумотларни тақдим этган 2021 йилнинг май ойида акс эттириш талаби билан хат олдик. Талаб қонунийми? Солиқ тўловчи мазкур ҳолда қандай йўл тутиши керак?”.

Саволларга ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

 

– Кўриб чиқилаётган вазиятда бинони реализация қилиш бўйича айланма қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича бино харидорга топширилган ой учун – яъни 2021 йилнинг апрель ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилган бўлиши керак.

Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади .

Солиқ органи камерал солиқ текшируви бошлангунига қадар солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни унинг иштирокисиз текширувдан олдинги (автоматлаштирилган) таҳлилини ўтказиши мумкин .

Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар аниқланса, тизим солиқ тўловчига my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборади.

Текширувдан олдинги таҳлил бўйича хабарномага жавоб тариқасида корхона 10 кун мобайнида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади.

Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи, аниқланган тафовутлар асосномаси тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланади.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона ҚҚС ҳисоб-китобида бинони реализация қилиш бўйича айланмани тўғри акс эттирганлиги боис, у ўз позициясини тушунтирган ҳолда солиқ органига асослантирилган жавоб йўллаши керак.

Агар бу муаммони ҳал қилишга ёрдам бермаса, корхона солиқ органинг қарори устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text188746_kuchmas_mulkni_realizaciya_qilish_buyicha_aylanmani_qachon_etirof_etish_lozim