ДСИ талабномасига рози бўлсангиз, унга жавоб ёзиш зарурми

preview

Солиқ тўловчи солиқларни тўлашда хатога йўл қўйди. Камерал назорат доирасида ДСИ корхона манзилига қўшимча солиқлар ҳисоблаш тўғрисида талабнома юборди. Бухгалтер ўз хатосини тан олди ва солиқ органи талабларига рози.

Корхона қўшимча солиқлар тўласа етарлими ёки албатта талабнома-хатга жавоб бериш шартми? 

ДСИга аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва қўшимча солиқларни тўлаш етарли.

Агар сиз солиқчиларнинг талабномасига рози бўлсангиз, у олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда  аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишингиз зарур бўлади (СКнинг 70-моддаси). Уни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборинг. У оддий солиқ ҳисоботи тузиладиган шаклда тузилади, бироқ “Қайта ҳисоб-китоб” қайди қўйилади.

Солиқ инспекцияси билан рози бўлганда, талабномага жавоб тақдим этиш сизнинг мажбуриятингизга кирмайди. Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ҳамда қўшимча тўланган солиқлар солиқчиларга берилган жавоб ҳисобланади.

Расмий нуқтаи назардан, бундай ҳолда инспекторларда сизга таъсир этиш учун дастак бўлмайди.  Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб тура олишмайди, сабаби бунинг учун аниқлаштирилган ҳисобот мавжуд бўлмаслиги керак (СКнинг 96-моддаси). Шунингдек, улар материалларни судга юбора олишмайди, чунки асос йўқ – сиз қўшимча солиқларни тўлагансиз.

Амалиётда эса бундай ҳолларда, кўпинча, аниқлаштирилган ҳисобот қайта топширилганлиги ва қўшимча солиқлар тўланганлиги юзасидан талабномага қисқа жавоб берилади. Лекин унинг  мавжуд эмаслиги сизга нисбатан таъсир чораларини қўллаш учун асос бўла олмайди.

Альберт Сафин,  "Norma" МЧЖ эксперти.

 

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /ru/publish/doc/text153722_dsi_talabnomasiga_rozi_bulsangiz_unga_javob_ezish_zarurmi