Полезное для бухгалтера в ноябре:
Контрактлар бўйича солиқ маъмуриятчилиги мураккабликларини енгиб ўтиш
Товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари (ИМ74 ва ЭК11) юзасидан солиқ маъмуриятчилиги бўйича ваколатли органларнинг тушунтиришлари хануз мавжуд эмас. Хусусан - бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан. Тадбиркор бундай шароитларда нималарга тайёр бўлиши керак?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
– Олиб кириш-олиб чиқиш контрактларига (божхона расмийлаштирувисиз) 08.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ билан рухсат берилган.
2022 йил 1 февралда ЎРҚ-748-сон қонун билан Божхона кодексига зарур тузатишлар киритилди. Солиқ солиш бўйича - юзага келадиган барча масалалар СК доирасида ҳал қилинади. СКнинг 277-моддасига мувофиқ бундай операциялар бўйича айланмаларга ҚҚС солинмайди, сабаби товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилмайди ва Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқарилмайди. СКнинг 240-моддасига мувофиқ Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди. Ушбу айланмалардан фақат фойда солиғи тўлаш керак.
Ушбу ташқи савдо операциялари билан айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси шуғулланиши мумкинми? Шуғулланиши мумкин, деб ўйлайман. Гарчи регуляторнинг мазкур масала бўйича расмий фикри олинса айни муддао бўларди. СКнинг 461-моддасига мувофиқ импортни амалга оширган солиқ тўловчи ҚҚС тўлашга ўтади. Бироқ импорт божхона расмийлаштируви ва товарни Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқаришни назарда тутади. Олиб кириш ва олиб чиқиш контракти бўйича эса товар божхона омборидан нарига ўтмайди ёки Ўзбекистонни четлаб ўтган ҳолда товарнинг ишлаб чиқарилган мамлакатидан дарҳол товар сотиладиган мамлакатга ташилади.
Олиб кириш ва олиб чиқиш операциялари солиқ маъмуриятчилигининг техник масалалари охиригача тартибга солинмаган:
- бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш лозимми ва бу қандай амалга оширилади;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида бундай операциялар қандай акс эттирилади.
Расмий тушунтиришлар бўлмаган пайтда, солиқ тўловчилар масалани ўз тушунчалари бўйича ҳал қилишга мажбур бўлишмоқда. Қоидага кўра, компаниялар маржага ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришади ва ундан ҚҚС тўлашмайди. Бошқалар реализациянинг барча суммасига ЭҲФ жўнатишади ва ҚҚС тўлашмайди. Лекин ҳамма фойда солиғи тўлайди. Махсус шакл мавжуд эмаслиги туфайли ЭҲФ тақдим этиш ҳолати ҳисобга олишга қабул қилишнинг юзага келишига олиб келади. Бюджет пулларни йўқотиши маълум бўлади, чунки Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида муомалага чиқариш бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш тақдим этилмаслиги керак.
ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботлар маълумотлари ўртасида катта узилиш пайдо бўлади, буни камерал назорати тизими аниқлайди. Солиқ тўловчи текширувдан олдинги таҳлил юзасидан хабарномалар олади, уларга олинган пайтдан эътиборан 10 кунлик муддатда жавоб бериш лозим.
Хабарномага жавобда қуйидагиларни тушунтириш зарур:
1) сизда ташқи савдо операцияси бўлган, товар Ўзбекистонга импорт қилинмаган;
2) Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмаган ва тегишинча, СКнинг 270-моддасига мувофиқ етказиб бериш ҳажмига ҚҚС солинмайди;
3) бундай операцияларни акс эттириш учун ҳисобварақ-фактураларнинг махсус
шакли мавжуд эмас, шу боис ҚҚСсиз ЭҲФ тақдим этилган.
Регуляторлар имкон қадар тезроқ бу масалага нуқта қўйишлари керак, улар бундан манфаатдор, деб ҳисоблайман. Солиқчилар солиқ тўловчининг ҳақлиги аниқ бўлган вазиятларни камроқ муҳокама қилишларига тўғри келади. Солиқ тўловчилар эса ўзларининг ҳақ эканликларини исботлаб, камроқ жавоб ёзишларига тўғри келади.
Бу масала юзасидан Давлат солиқ қўмитасига икки марта мурожаат қилганман. Биринчи гал, афтидан, улар мени тушунишмади ва ноаниқ жавоб беришди. Иккинчи мурожаатим бўйича ДСҚ Молия вазирлигига ушбу масала бўйича сўров билан мурожаат қилганлиги ҳақида жавоб олдим. Энди Молия вазирлигининг жавобини кутяпмиз.
Олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари бўйича ўтадиган товарларга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш зарур эмас, деб ҳисоблайман, чунки солиқ солиш объекти мавжуд эмас ва тегишинча, муомалага чиқариш ҳам амалга оширилмаган. Ҳатто маржа учун бир томонлама ЭСФ расмийлаштириш шарт эмас. Бироқ ваколатли давлат органлари бу борада бошқача фикрда бўлиши мумкин. Хусусан, улар хизматлар экспорти учун мавжуд шаклга ўхшаш ҳисоб-фактуранинг махсус шаклини жорий этишлари мумкин. Бу ҳолда, контрактларнинг барча суммасига ЭСФ тақдим этишга тўғри келади, тизим эса солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни шакллантиришда ушбу суммаларни ўзи тақсимлайди.
Фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклида мен олиб кириш ва олиб чиқиш операцияларини алоҳида сатрда ажратиб кўрсатган бўлардим. ҚҚС бўйича ҳисобот билан тафовутни солиқ базасини яшириш сифатида қабул қилмаслиги учун камерал назорат формулаларига тузатиш киритган бўлардим.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади