ТИФ
Материал санаси 01.12.2025
Импортнинг божхона расмийлаштируви билан сизда алоҳида мутахассислар шуғулланса ҳам, бухгалтерия барибир божхона расмийлаштирувининг кўплаб муҳим жиҳатларини билиши керак. Божхонада юк қандай босқичлардан ўтади, қандай тўловлар ва қанча миқдорда амалга оширилади, бутун жараён қанча давом этади ва энг муҳими – бухгалтер активларни ҳисобга тўғри қабул қилиш учун чиқишда қандай ҳужжатларни олиши керак? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 07.10.2025
Имтиёзлар бўйича дастлабки қарор божхона имтиёзларини нотўғри қўллаш билан боғлиқ халқаро операциялардаги хавфларни камайтириш имкониятини беради. Уни қандай олиш мумкинлигини buxgalter.uz кўрсатмасида ўқинг: ... 

Материал санаси 02.09.2025
Корхона Ўзбекистон норезидентларига воситачилик хизматлари кўрсатиб, уларнинг товарларини комиссия шартномалари бўйича реализация қилмоқда. Ушбу вазият бўйича солиқ оқибатлари – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 29.08.2025
«Корхона 40 000 АҚШ долларилик суммага 100 та компьютерни уларнинг ишлашини таъминлайдиган операцион тизим билан импорт қилмоқда. Контракт ва таснифда операцион тизимни ҳисобга олган ҳолда компьютерларнинг умумий нархи ва қиймати кўрсатилган. Унинг қиймати алоҳида кўрсатилмаган. Мазкур вазиятда божхона қийматига нима киритилади?» Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 18.07.2025
Божхона қўмитасининг айрим хизматларини ЯИДХП орқали тезкор олиш мумкин. Шу жумладан – қайта расмийлаштириш ёки лицензия олиш, олиб ўтилаётган товарлар тўғрисида хабардор қилиш, божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашни ёки кечиктиришни сўраш мумкин. Қулайлик учун buxgalter.uz бундай онлайн божхона хизматларини қулай жадвалга жамлади. Булардан қай бири сизга керак бўлиши мумкинлигини текширинг: ... 

Материал санаси 18.07.2025
«Корхона Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель цилиндрларининг ишчи ҳажми 1 000 куб см бўлган янги автомобилни Германиядан импорт қилмоқда. Божхона расмийлаштируви санасидаги МБнинг шартли курси – 1 АҚШ доллари учун 13 000 сўм. Божхона қийматидан фоизлардаги комбинация қилинган ставкани ва унга қўшилган тарзда солиқ солинадиган товар бирлиги учун ставкани қандай қўллаш мумкин?» Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 23.06.2025
2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда божхона расмийлаштируви учун янгиланган ТИФ ТН қўлланилмоқда. Демак, агар E-Contract тизимидаги ТИФ-шартномаларга оид спецификацияларда эскирган кодлар қолган бўлса, кодлар мос келмаслиги сабабли БЮДни расмийлаштириш мумкин бўлмайди. Спецификацияга ўзгартиришлар киритишни buxgalter.uz сўровига кўра Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси катта инспектори Бобур ВОҲИДОВ тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 11.06.2025
«Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари қийматидан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай талқин қилиши қонунийми?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.06.2025
7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди. Янги кодлар 1 июндан қўлланилади: ... 

Материал санаси 29.05.2025
2025 йил 19 майдан бошлаб Ўзбекистонда ташқи савдонинг E-Contract ахборот тизими расман тўлиқ форматда ишлай бошлади. Энди бу – Ўзбекистонда ТИФ-шартномаларини рўйхатга олиш ва назорат қилиш учун ягона рақамли восита. E-Contract тизимига барча хизмат кўрсатувчи банклар, солиқ ва божхона органлари уланган. Унинг ишга туширилиши билан бошқа тизимлар орқали («ТИФ-Шартнома», ААТ «Шартнома», EXIM портали) маълумотлар узатиш имкониятсиз бўлди. Шунга кўра, савол туғилади – бухгалтер Е-Contract орқали ТИФни қандай юритиши керак? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 16.05.2025
Солиқ тўловчи ўтган йил кузида солиқ ходимлари томонидан аниқланган ТСОЯЭАТга маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик учун судга чақирув қоғози олди. Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 25.03.2025
«Бу йилдан бошлаб норезидент юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи бўйича 137_ кодли ҳисоб-китоб ТСОЯЭАТ тизими билан боғланган ҳолда автоматик тарзда тўлдирилади. Бизнинг компания, кўплаб бошқа компаниялар қатори, мазкур ҳисоб-китобга норезидент жисмоний шахслар билан хизмат кўрсатиш бўйича тузилган ФҲТ (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги) шартномалар бўйича валютадаги тўловлар ҳам «қўшилиб қолган» вазиятга дуч келди. Бу вазиятда нима қилиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.03.2025
1 мартдан бошлаб барча давлат органларининг расмий сайтлари ягона платформа – Ҳукумат портали орқали фаолият юритиши керак. Аввалги сайтлар фойдаланувчиларни порталдаги янги сайтларга йўналтиради. Бугун янги платформада Солиқ қўмитасининг сайти ҳам ишлай бошлади. Ва у ерда янги маълумотлар – солиқ резидентлиги сертификатлари намуналари ва хорижий давлатларнинг солиқ (молия) хизматлари сайтларига ҳаволалар пайдо бўлди. Buxgalter.uz асосий тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 25.02.2025
Янги 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби» тасдиқланиши билан кўплаб бухгалтерларда қуйидаги саволлар пайдо бўлди: • 2024 йилда етказиб берувчиларга бўнаклар мавжуд бўлган тақдирда, товарларни (хизматларни) бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қайси курс бўйича кирим қилиш; • агар 2024 йилда харидорларнинг бўнаклари мавжуд бўлса, даромадларни бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қайси курс бўйича акс эттириш керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масалалар бўйича ўз нуқтаи назарини тушунтирди: ... 

Материал санаси 14.01.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, ҳужжатга божхона ва солиқ органлари ўртасида ҚҚСни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов коди қўшилди, декларантнинг ҳуқуқий мақоми қисмида ўзгаришлар бор, янги божхона постлари қўшилди ва ҳ.к. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 29.11.2024
Корхона 2024 йилда солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилган, асосий воситаларга киритган ва фойдаланмоқда. Агар бу жиҳоз сотилса, оператив ижарага берилса ёки корхона томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юз беради? «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ ҳар бир сценарийни таҳлил қилди ва бухгалтерларнинг энг муҳим саволларига жавоб берди. Биз тайёрлаган маълумотлардан фойдаланинг! ... 

Материал санаси 23.10.2024
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди 07.09.2024 й. ВМҚ-551-сонли қарор.. Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Материал санаси 09.10.2024
Корхона божхона тўловларини тўлаш учун банкка тўлов топшириқномаларини тақдим этади. Банк эса уларни ҳеч қандай тушунтиришларсиз ўчириб ташлайди. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми? МУНИС (MUNIS) тизими орқали божхона тўловларини тўлаш бўйича батафсил йўриқномани олинг. Buxgalter.uz саволларига Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти бош иқтисодчиси Захриддин АШУРОВ жавоб берди. ... 

Материал санаси 07.10.2024
«Ташкилот чет эл фирмаси билан валюта шартномаси тузади, лекин товарни экспорт қилмайди (чет элга юбормайди), балки уни Ўзбекистонда туширади. Буни экспорт шартномаси деб ҳисоблаш мумкинми, бу битимдан қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 23.09.2024
Солиқ органларининг солиқ тўловчиларга нисбатан ТСОЯЭАТга битимлар ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик бўйича эътирозлари аллақачон етилган муаммони - бажарилган ишлар далолатномасининг замон талабларига мос келмаслигини кўрсатди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ...