Tasnif.soliq.uz сайтида тўғри МХИК қандай топилади

preview

Tasnif.soliq.uz портали керакли МХИКни бешта турли усулда топиш имконини беради. Қандай ҳолларда қайси усуллардан фойдаланган яхши эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг ФМО филиали директори Шерзод ТЕШЕБАЕВ тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

Товарда қандай МХИК бўлиши керак – базавийми ёки идентификацияловчими?

– Барча МХИКни иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин:

1) базавий МХИК (“000 000” билан тугайди);

2) идентификацияловчи МХИК (улар товарнинг бренди ва хусусиятлари (ранги, шакли, қадоғи ва ҳоказо) тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади, турли рақамлар комбинацияси билан тугайди).

2022 йилнинг охирида тизим мақбуллаштирилгунга қадар идентификацияловчи МХИК барча EAN Uzbekistan штрих-кодли товарларга берилган. 2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларга идентификацияловчи МХИК берилади;
  • мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлмаган товарларга – товар гуруҳининг базавий МХИК берилади (охирида олтита ноль билан).

Аммо, агар сизнинг товарингиз учун 2022 йилнинг охирида мақбуллаштириш бошлангунга қадар идентификацияловчи МХИК яратилган бўлса ва у – tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига асосан амал қилувчи бўлса, сиз уни ёки товар гуруҳига базавий МХИКни кўрсатишингиз мумкин. Бу хато бўлмайди.

 

Tasnif.soliq.uzда МХИКни қандай қидириш мумкин

1. Қидириш сатри

Қидириш сатрининг функционали танловга кўра 7 та белги бўйича сўровни шакллантириш имконини беради. Бунда қидириш чоғида ҳисобга олиш лозим бўлган ўзига хос хусусиятлар мавжуд, уларни жадвалда кўриб чиқамиз:

Сўров

Натижанинг таърифи

Матн бўйича кенгайтирилган қидириш

Қидириш сатрига калит сўзни киритасиз, қидириш тизими эса сизга номида мазкур сўз бўлган барча МХИКни чиқаради. Бу базавий ҳамда идентификацияловчи МХИК бўлади. Сизга энг мос келадиган кодни танланг.

Агар калит сўз керакли натижаларни бермаган бўлса, бошқа калит сўзни танлашга ҳаракат қилинг ёки қидиришнинг бошқа усулидан фойдаланинг

Матн бўйича қидириш

Сиз қидириш сатрига калит сўзни киритасиз. Бу сиз матн бўйича кенгайтирилган қидиришда фойдаланган худди шу сўз бўлиши мумкин. Аммо мазкур ҳолда қидириш ва натижалар фақат базавий МХИК билан чекланади

МХИК бўйича қидириш

Бир нечта ҳолларда қулай:

1) сизда МХИК мавжуд (17 рақамли), бироқ номи йўқ – 17 та рақамни киритинг ва МХИКнинг номини оласиз;

2) сизда МХИКдан 17 та рақамнинг тўлиқ  комбинацияси мавжуд эмас, сизнинг ёдингизда фақат уларнинг айримлари сақланиб қолган – билган рақамларингизни киритинг ва қидириш натижаларида керакли МХИКни танлайсиз;

3) сизда 2022 йилнинг охирида мақбуллаштиришга қадар амал қилган эски МХИК мавжуд – эски МХИКни киритинг ва амал қилувчи МХИКни оласиз

Штрих-код бўйича қидириш

Қидириш сатрига товар қадоғидаги штрих-код остидаги рақамлар комбинациясини киритинг.

Бу ҳолда қидириш тизимининг таъсир майдонига фақат қуйидагилар тушади:

  • мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар;
  • EAN Uzbekistan штрих-коди 2022 йил охирида МХИКни мақбуллаштириш бошлангунга қадар берилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар.

Барча қолган ҳолларда ушбу усул ишламайди, сабаби бошқа товарларга базавий МХИК қўлланилиши керак.

Агар штрих-код бўйича қидириш натижа бермаган бўлса, бошқа белгилар бўйича сўровни шакллантиришга уриниб кўринг

ТИФ ТН коди бўйича қидириш

Бу ҳолда қидириш тизими мазкур ТИФ ТН кодига эга, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган барча товарларга МХИК чиқаради

Бренд бўйича қидириш

Ушбу усул қуйидагиларга тўғри келади:

  • мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларга;
  • 2022 йил охирида МХИКни мақбуллаштириш бошлангунга қадар берилган EAN Uzbekistan штрих-кодга эга товарларга.

Муваффақиятли қидириш қидириш сатрига киритилган сўровда хато мавжуд эмаслигига боғлиқ

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси (дори воситалари учун) бўйича қидириш

Қидириш сатрига дори воситаси ёки тиббий буюмнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси рақамини киритинг ва товарнинг МХИКни оласиз

 

Қидириш сатри функционали у билан ишлашни анча енгиллаштириш учун қайта ишланмоқда. Хусусан, яқин орада МХИКни синонимлари бўйича топиш имконияти пайдо бўлади. Биз бу ҳақда батафсил бу ерда ёзганмиз:

Айрим ҳолларда каталогнинг тузилмасини билмаслик қидиришни мураккаблаштиради.

Мисол учун, умумий овқатланиш корхонаси “палов” таоми учун МХИКни топиши керак. Агар у матн бўйича кенгайтирилган қидиришга калит сўз сифатида киритилса, паловни тайёрлашда ишлатиладиган турли зираворлар учун МХИК чиқади. Аммо уларнинг орасида палов учун МХИК бўлмайди. Агар “палов” калит сўзи билан матн бўйича қидириш берилса, у ҳам натижа бермайди. Сабаби – умумий овқатланиш учун МХИК йириклаштирилган. Энди палов учун МХИК – “умумий овқатланиш корхонаси томонидан тайёрланган асосий таомлар” тўғри бўлади. Агар сиз буни билмасангиз, қидириш сатри сиз учун бефойда бўлади, бироқ сайтнинг бош саҳифасида – “янгиликлар” остида жойлашган “Электрон каталог” ёрдам беради.

 

2. Электрон каталог

Бу ерда қидириш тамойили бундай: “Жойлаштириш ва умумий овқатланиш хизматлари” гуруҳини топмагунча барча тақдим этилган рўйхатни ўқиймиз. Сўнгра унга босамиз ва “Умумий овқатланиш менюси”ни танлаймиз. Таклиф этилган вариантлардан палов учун асосий таомлар учун МХИК энг кўп мос келади. Уни қўллаш керак.

Мазкур ҳолда палов учун махсус МХИК олишга уриниш керак эмас, сиз фақат вақтни йўқотасиз. Ҳатто ариза берсангиз ҳам – сизга рад этишади ва МХИК “умумий овқатланиш корхонаси томонидан тайёрланган асосий таомлар”ни қўллашни тавсия қилишади.

Каталогнинг барча гуруҳларини варақламаслик учун қидириш сатридан фойдаланиш мумкин, у фақат сиз ҳеч бўлмаганда, товар номидаги битта сўзни аниқ билсангиз, сизга ёрдам беради.

Ушбу ёндашувни деярли барча шунга ўхшаш вазиятларда қўллаш мумкин.

Электрон каталогдан ҳам жадвал шаклида фойдаланиш имконияти мавжуд, унда сиз керакли МХИКни топишингиз мумкин. Шунингдек, жадвалда сиз МХИКга бириктирилган ўлчов бирликлари ва имтиёзлар тўғрисида ахборот олишингиз, QR-код ёки штрих-коддан фойдаланишингиз, идентификацияловчи МХИК учун батафсил таъриф билан товар варақасини кўришингиз мумкин.

 

3. Excel форматидаги каталогда МХИКни қидириш

Excel форматидаги каталогни “Классификатор тоифалари” бўлимида юклаб олиш мумкин, у Электрон каталог остида жойлашган.

Шундан сўнг сиз Exсel-файлда мазкур дастур функционали билан кўзда тутилган қидириш воситалари ёрдамида керакли МХИКни қидирасиз.

 

4. Сўровнома орқали МХИКни қидириш

Tasnif.soliq.uz сайтида қидириш сатри остида ўнг томонда бириктирилган сўровдан ўтинг. Барча саволларга кетма-кет жавоб беринг, бу сизни қидирилаётган МХИКга ёки янги МХИК учун сўров бериш учун функционалга олиб келиши керак.

Сўровнома ҳам мақбуллаштирилади, яқин вақтда у барча ҳолларда керакли МХИКга олиб келади.

 

5. Мутахассисларнинг ёрдами

Агар сиз керакли МХИКни топмаган бўлсангиз ёки топилгани – мос келишига шубҳалансангиз, бу ёрдам беради.

Масалан, вебинар чоғида дорихоналар тармоғи вакили савол берди: “Болалар резинка сўрғичларига қандай МХИК қўлланилиши керак? Каталогда биз фақат болалар овқати учун шиша идишга сўрғич учун МХИКни топдик. Сайтнинг мутахассислари бу ҳолда бошқа пластмасса буюмлари учун МХИКдан фойдаланишни тавсия қилишди. Вебинар иштирокчисининг ўзи эса пластмасса буюмлари учун МХИК орасидан сўрғичлар учун МХИКни қидирмаган бўлишини тан олди...

Шуни таъкидлашни истардимки, классификаторни тузишда солиқ маъмуриятчилигининг эҳтиёжлари ҳамда товарларни таснифлашга умумэътироф этилган ёндашувлар ҳисобга олинади. Ҳа, баъзан бу мана бундай мураккаб вазиятларга олиб келади. Аммо бизнинг мутахассисларимиз ҳар доим сизга ёрдам беришга тайёр!

Агар сизда МХИКни қидириш билан боғлиқ муаммолар юзага келса, ёрдам юзасидан мутахассисларга мурожаат қилишни тавсия қиламан. Бунинг учун “Агар зарур МХИК коди топилмаган бўлса, ариза қолдиринг” хабарига босган ҳолда, сўровномани тўлдиринг. Ушбу функционал қандай ишлаши ҳақида батафсил биз мазкур материалда гапириб берганмиз:

Эътибор беринг
Сиз вебинарнинг ёзувида (27-дақиқадан бошлаб) Шерзод ТЕШЕБАЕВнинг анча батафсил тушунтиришларини тинглашингиз ва видеойўриқномаларни кўришингиз мумкин.

 

 

Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ru/publish/doc/text191011_tasnif_soliq_uz_saytida_tugri_mhik_qanday_topiladi