2022 йилга келиб суғурта соҳасининг ЯИМдаги улуши икки баравар ошади

preview

Президент 10 июль куни суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда шундай вазифа қўйди.

Суғурта хизматлари иқтисодиётни турли хил молиявий хатарлардан ҳимоя қилувчи воситалардан биридир. Бироқ мамлакатимиз молия бозорида бу хизматларнинг ўрни ҳозирча катта эмас. Ушбу соҳанинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 0,4%ни ташкил этмоқда. Қиёс учун: бу кўрсаткич Жанубий Кореяда 11%, Германияда 6%, Россияда 1,5%ни ташкил этади.

Соҳадаги муаммолардан бири - суғурта хизматлари етарли даражада жозибадор эмаслиги. Чунончи, ўтган олти ойда 887 млрд сўм суғурта мукофоти йиғилган бўлса-да, тўланган суғурта қопламасининг ҳажми мукофотнинг атиги 11%ига  тўғри келган. Дунёда эса бу кўрсаткич ўртача 50-60%дир.

Йиғилишда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясини эса тугатиш таклиф қилинди.

Мутасаддиларга суғурта соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, 2022 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти ҳажмини 3 баравар, соҳанинг ЯИМдаги улушини эса 2 баравар ошириш вазифаси қўйилди. Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ва ҳужжатларини қисқартириш, суғурта ҳодисасини адолатли баҳолаш ва тўловларни тезкор тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси топширилди.

Давлатимиз рабари, шунингдек, мажбурий тиббий суғурта тизимига пухта тайёргарлик кўриш ва тиббий хизматларнинг минимал ижтимоий пакетини шакллантириш кераклигини таъкидлади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text152202_2022_yilga_kelib_sugurta_sohasining_yaimdagi_ulushi_ikki_baravar_oshadi