5 майгача бухгалтер нима қилиши керак

preview

5 май:

  • 2019 йил апрелда натура ҳолида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми). 

Масалан, корхона ходимига жорий йилнинг 24 апрелида туғилган куни, шунингдек корхонани ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани муносабати билан қимматбаҳо совға – қиймати имтиёзли 6 ЭКИҲдан ошган телевизор берилди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди).

Иш берувчи жорий йилнинг 5 майидан кечиктирмай 6 ЭКИҲдан ошган совға қийматидан ЖШДС ҳисоблаши ва тўлаши керак (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми);

  • банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 165-моддаси 4-қисми 1-банди).

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text150400_5_maygacha_buhgalter_nima_qilishi_kerak