Бизнес-омбудсман СКга норезидентлар хизматларига солиқ солиш қисмида қандай ўзгартириш киритмоқда

preview

1 июлгача ҚҲТБТда Бизнес-омбудсман ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бошқалар қатори, у икки кодексга – Солиқ ва Ер кодексларига ўзгартириш киритмоқда.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Ер кодексида:

83-1-модданинг иккинчи қисми «Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати» чиқариб ташланади:

«Ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди».

 

Солиқ кодексида:

СКнинг 351-моддасида («Доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентлар даромадларини солиққа тортишнинг хусусиятлари – умумий қоидалар») – учинчи қисм 1-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошисида «бундай хизматлар бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади» деган сўзлар «шартноманинг умумий қийматининг 10 фоизига тенг деб ҳисобланади» деган сўзлар билан алмаштирилади.

«Агар норезидент томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар (қурилмалар, механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар) сотиб олиш (сотиш) бўйича халқаро шартномада (контрактда) кўрсатиладиган хизматлар қиймати алоҳида кўрсатилмаган бўлса, норезидентнинг солиқ солинадиган даромади бундай хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади («шартноманинг умумий қийматининг 10 фоизига тенг деб ҳисобланади» билан алмаштирилади). Худди шундай қоидалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент вакилларининг ташқи савдо шартномаси (контракти) бўйича асбоб-ускуналарни монтаж қилиш, ўрнатиш ёки ишга тушириш-созлаш пайтида ҳақиқатдан мавжуд бўлган тақдирда, ҳаттоки ушбу шартномада (контрактда) норезидентлар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш- созлаш ишларини амалга ошириш, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматларини ва бошқа шу каби хизматларни кўрсатиш назарда тутилмаган бўлса ҳам, қўлланилади».

 

Сиз лойиҳани муҳокама қилиш саҳифасида ўз тилакларингизни қолдиришингиз мумкин (афсуски, бу ҳаммада ва ҳар доим ҳам бўлавермайди).

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text208979_biznes-ombudsman_skga_norezidentlar_hizmatlariga_soliq_solish_qismida_qanday_uzgartirish_kiritmoqda