Buxgalter.uzда танланган материалларнинг шахсий тўпламини қандай яратиш мумкин

preview

Авторизация қилинган фойдаланувчилар учун Buxgalter.uz янада қулай бўлди. Энди сиз ўзингизга энг зарур бўлган материаллар тўпламини яратишингиз ва керак бўлганда уларни ҳар сафар тез очишингиз мумкин.

 

Бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг ва янги йилда биз билан бўлинг.

 

Сиз томондан талаб қилинган материални қидиришда қулайлик учун сайтимизда «Танланганга қўшиш» функцияси ва шахсий кабинетда «Танланганлар» жилди пайдо бўлди. Сиз ушбу жилдга Buxgalter Pro маслаҳатлари, тавсиялари, шакллар, Маълумотнома материалларини қўшишингиз мумкин.

 

Танланган материалларнинг шахсий тўпламини қандай яратиш мумкин

  1. Материал остида ўнгда жойлашган «Танланганга қўшиш»га босинг.
  2. Шакл билан дарча очилади. Сиз шунчаки «Ҳужжатни сақлаш»га босишингиз мумкин ва у «Менинг ҳужжатларим» жилдида «Танланганлар»да сақланади. «Менинг ҳужжатларим» дастлабки ҳолатда яратилган.

Катта қулайлик учун материалларни жилдлар бўйича ажратиш мумкин. Бунинг учун шакл билан дарча очилганда «Жилдни яратиш»га босинг. Курсорни «Янги жилд номи» сатрига олиб келинг ва ўзингиз белгилаган номни киритинг. «Жилдни яратиш ва ҳужжатни сақлаш»га босинг. Шу тарзда сиз ўзингизга керакли миқдорда жилдларни яратишингиз мумкин.

Кейинчалик сиз ҳужжатни сақлаш чоғида уни танлаган ҳолда ушбу жилдга бошқа материалларни ҳам қўшишингиз мумкин.

Янги функция билан қандай ишлаш ҳақида видеойўриқномани кўринг.

«Танланган»даги шахсий тўпламингиздан қандай фойдаланишингиз мумкин

Сайтнинг юқори ўнг бурчагидаги ўз фамилиянгиз, исмингиз, шарифингизга босинг ва чиқиб келадиган рўйхатдан «Танланган»ни танланг. Сиз учун жилдлар («Менинг ҳужжатларим» ва сиз томондан яратилган жилдлар) очилади. Кўриш ва унга жойлаштирилган материалларни очиш учун жилдларга босинг. Ҳаволалар бўйича ўтинг ва фойдаланинг!

Сиз танланган тўпламингиздан материаллар ва бутун жилдларни олиб ташлаган ҳолда уни долзарб ҳолатда сақлашингиз мумкин. Танлангандан олиб ташлаш осон – кераксиз материал рўпарасидаги «қўшув» белгисига босинг.

 

Buxgalter.uz билан бирга қолинг. Биз аввалгидек сиз учун фойдали бўлишга интиламиз!

Янги 2024 йилда эса фойдаланиш янада қулай бўлади.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text195539_buxgalter_uzda_tanlangan_materiallarning_shahsiy_tuplamini_qanday_yaratish_mumkin