Электрон ҳисобварақ-фактура тизимини тезроқ жорий этиш зарур

preview

 

Президент раислигида 22 февраль куни Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлатимиз раҳбарининг расмий сайтида шу ҳақда хабар берилади.

 

Солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан биридир. Ўтган йили Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинган эди. Натижада қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтаётган корхоналар сони 5 баробар ошди. Концепцияда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бюджетнинг даромад қисми кўпайишига олиб келади.

 

Янги солиқ тизимини жорий этишда сусткашликка йўл қўйган амалдорларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

 

– Солиқ ва прокуратура идораси ходимлари қулоғига қуйиб олсин: бу йил янги солиқ тизимининг тартиб-қоидалари ва ҳисоб-китоблари тадбиркорлар онгида тўлиқ шаклланмагунча, уларни жазолашга, жаримага тортишга умуман йўл қўйилмасин. Аксинча, улар тадбиркорларга маслаҳатчи ва кўмакчи бўлиб, солиқларни аниқ ҳисоблаш ва тўлашда тўғри йўл кўрсатиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.

 

Бошқа масалалар қатори йиғилишда солиқ тўловчиларга ҳисоботларни шакллантириш ва ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартибларини ўргатиш масалалари муҳокама қилинди. Нақд пулсиз ҳисоб китоб-қилиш кўламини кенгайтириш, бунинг учун электрон ҳисобварақ-фактура тизимини тезроқ жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

 

Эслатиб ўтамиз, электрон ҳисобварақ-фактуралар Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида, Навоий ва Сирдарё вилоятларида эксперимент тартибида қўлланилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик (2019 йил 31 декабргача) тартибини тасдиқлади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text148427_elektron_hisobvaraq-faktura_tizimini_tezroq_joriy_etish_zarur