Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Фуқароларга давлат хизматлари тақдим этишда ҳуқуқбузарлик учун маъмурий чоралар қўлланади
Давлат хизматлари агентлиги ўз эълонида давлат хизматлари марказлари ходимлари давлат хизматлари кўрсатишда ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасига асосан жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Хусусан:
- арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилишида.
Бундай ҳуқуқбузарликлар Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан мансабдор шахсларга ва хизматчиларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ва хизматчиларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Лола Абдуазимова.