Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ҳукумат ўз қарорлари билан давлат божи ставкаларини ошира олмайди
Ўзбекистонда яна “Давлат божи тўғрисида”ги қонун пайдо бўлади. Қонунчилик палатаси уни биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозир Парламент томонидан кўриб чиқилаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодексидан давлат божига бағишланган бобнинг чиқариб ташланганлиги янги таҳридаги қонунни қабул қилиш заруратини тақозо этди.
Давлат божининг барча ставкалари базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб қонуннинг ўзида белгиланади, улардан айримларининг миқдорлари – қайта кўриб чиқилди.
Ўзгаришлар хорижий валютада белгиланган давлат божларига дахл қилди. Уларни базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб сўм эквивалентида ундириш тартиби белгиланди.
Янги давлат божини жорий этиш таклиф қилинмоқда. У чет давлат судлари ва ҳакамлик судлари қарорларини тан олганлик ва ижро этганлик учун ундирилади.
Умуман, ставкалар ўзгаришсиз қолади ва уларнинг миқдорлари қонун лойиҳасига иловага асосан белгиланади, бироқ:
- суд қарорлари дубликатлари ва нусхаларини бериш учун ставкаларни Олий суд таклифига мувофиқ ўзгартириш режалаштирилмоқда. Амалиётда бу ҳужжатларга харажатлар ҳар бир варақ учун БҲМнинг 0,5%и миқдоридаги давлат божи ставкасидан озгина ошади;
- мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик учун давлат божини пасайтиришмоқчи, шу жумладан – мулкдорнинг эри (хотини), уларнинг ота-оналари, болалари ва уларнинг турмуш ўртоқлари, набиралари, бувилари, бувалари, ака-укалари ва опа-сингиллари учун;
- адлия органлари томонидан республика ва вилоятлараро ННТлар, шунингдек фаолияти вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулга татбиқ этиладиган ННТлар рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат божи миқдорини камайтириш кўзланмоқда.
Таъкидлашимиз жоизки, у қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон тарихидаги иккинчи “Давлат божи тўғрисида”ги қонун бўлади. Биринчиси 2008 йилгача ишлаган.