Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Янги ходимларга ЖБПТ (жамғариб бориладиган пенсия тизими) учун сўровномаларни қандай очасиз? Биласизми, буни янги «автоўтиш» функцияси туфайли бевосита ЖБПҲ электрон реестрларини қабул қилиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимида осон ва энг муҳими – тез бажариш мумкин.
Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Агар янги ходимнинг анкетаси ШЖБПҲ (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) рақами орқали топилмаса, уни тўғридан-тўғри nps.xb.uz сайтидаги ЖБПТ электрон реестрларини қабул қилиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизими орқали очиш мумкин.
Бунинг учун юридик шахснинг ЭРИ ёрдамида тизимга киринг.
«Анкеталар» бўлимининг ўнг томонида ушбу хабар – «Анкетани очиш» тугмаси билан маҳкамланган. Уни босинг ва керакли маълумотларни тўлдириб, очиш жараёнидан ўтинг.
Сўровномани очганингиздан сўнг, уни ходимларингиз рўйхатига киритишингиз мумкин.
Шунингдек, эътибор беринг: «Барча реестрлар» бўлимида энди ўтган йиллар ва ойлар учун ҳисоботлар, агар улар қандайдир сабабларга кўра «Халқ банки» тизимида мавжуд бўлмаса, юбориш сўралган хабар пайдо бўлади. Шунинг учун бу жиҳатни алоҳида текшириш керак:
Buxgalter.uz тавсия қилади:
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади