Кичик бизнес ва фермер хўжаликлари учун йиллик ҳисоботларни топшириш муддатлари узайтирилди

preview

Давстатқўм 1-kb (йиллик) ва 1-fx (йиллик) шакллари бўйича ҳисоботларни топширишнинг сўнгги муддатларини 2022 йил 25 февралдан 4 мартга кўчирди.

 

Узайтириш сабаби - тадбиркорлар мурожаати ва ҳисобот топшириш учун тизимда янгилашлар.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан бошлаб йиллик ҳисобот фақат eStat4.0 ахборот тизими орқали топширилади. Ўтган йили у тест режимида ишлаган.

Дастур билан ишлаш бўйича йўл-йўриқлар - бу ерда:

 

Қуйидаги ҳисоботларни муддатини ўтказиб юборганлик учун жарима санкцияларисиз 4 мартга қадар топшириш мумкин:

  • 1-kb (йиллик) шакли “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2021 йил учун ҳисоботи” (мазкур ҳисоботнинг барча иловалари билан бирга);
  • 1-fx (йиллик) шакли “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида 2021 йил учун ҳисобот”.

Давстатқўм ҳисоботларни 4 мартдан кечиктирмай тақдим этишни респондентлардан сўраб қолади.

Манбага қаранг.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text179252_kichik_biznes_va_fermer_hujaliklari_uchun_yillik_hisobotlarni_topshirish_muddatlari_uzaytirildi