Полезное для бухгалтера в ноябре:
МҲХС стандартлари бўйича ҳисоб учун намунавий счётлар режаси муҳокама қилинмоқда
Молия вазирлиги томонидан МҲХСни қўллайдиган ташкилотларни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун намунавий счётлар режасининг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа иккита иловадан иборат:
- 1-илова - молиявий ҳисобот элементларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби счётларининг йиғиндиси;
- 2-илова - тавсия қилинаётган счётлар режасига изоҳлар.
Ҳужжатни танишиш учун ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Ишлаб чиқувчилар таклиф ва эътирозларни ifrs@mf.uz ёки iakhmadkhonov@mf.uz электрон почтаси орқали қабул қилишади.
Манбага қаранг.