Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг

preview

Молия вазирлиги buxgalter.uz портали билан ҳамкорликда  “Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича савол бер” акциясини ўтказади. Сизда СК нормаларини қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай савол бўлса, уларни buxgalter.uz порталида беришингиз мумкин

Сўровнома ва овоз беришда иштирок этувчилар учун қоидалар

Сиз ўз саволингизни жорий йилнинг 14 январь куни 22.00 гача ҳавола бўйича беришингиз мумкин.

Савол фақатгина Солиқ кодекси ва унинг аниқ моддаларини қўллашга оид бўлиши керак.

Саволни  аниқ ва қисқа – 350 белгидан зиёд бўлмаган ҳажмда беринг.

Саволингиз сайтда модерациядан сўнг пайдо бўлади. У экспертимиз томонидан таҳрир қилиниши  мумкин.

 Иккинчи босқич - овоз бериш - жорий йилнинг 16-17 январида ўтказилади. Сиз ўзингиз ва бошқалар берган саволларга уларнинг муҳимлиги ва актуаллигига қараб  “ёқлаб”  ёки “қарши”  овоз беришингиз мумкин.

Овоз бериш натижаларига кўра 100 та энг муҳим саволлар Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВГА юборилади.

 Жавоблар Молия вазирлиги сайтида ва buxgalter.uz порталида эркин фойдаланиш учун жойлаштирилади,  “Солиқлар ва божхона хабарлари” ҳафтаномаси ва бошқа манбаларда чоп этилади.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text156823_moliya_vaziri_urinbosari_soliq_kodeksi_buyicha_savollarga_javob_beradi