Нима учун солиқ маъмуриятчилигидаги сўнгги янгиликлар бўйича расмий тасдиқланган тартиб йўқ

preview

«Солиқ ходими қўнғироқ қилиб, сиз қатъий белгиланган солиқда экансиз, зудлик билан айланмадан олинадиган солиқни фоизлар бўйича тўлашингиз ҳақида хабарнома юборинг, деб огоҳлантирмоқда». «Телефон орқали Paynet Холисда рўйхатдан ўтишни талаб қилишмоқда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мумкин эмас, акс ҳолда МЧЖга ўтишга тўғри келади, дейишмоқда...»

Солиқ маъмурчилигидаги сўнгги глобал ўзгаришлар бўйича расман тасдиқланган тартиб мавжуд бўлмаганда оғзаки тартибга солиш амалиёти қанчалик тўғри?

Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

Муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Юқоридаги ва унга ўхшаш мисоллар шуни кўрсатадики, юмшоқ қилиб айтганда, вазият ғалати. Телефон орқали оғзаки қўнғироқлар, вебинарлар ва бошқалар шунчаки суҳбатлардир. Улар аниқ кўрсатилган ўтиш тартибини алмаштириши мумкин эмас ва алмаштирмаслиги керак. Айниқса, «инсон омили» ва жойлардаги солиқчиларнинг ўзлари вазиятни тушунмаслигини ҳисобга олсак...

Ҳатто йил охиригача амалда бўлган СКнинг 470-1-моддасига диққат билан қарасангиз ҳам, унга кўра, агар сиз қатъий белгиланган солиқдан воз кечиб, 4% ставкага чиқмоқчи бўлсангиз, навбатдаги солиқ даври бошланишидан камида ўн кун олдин хабарнома юборишингиз керак... Мазкур хабар солиқ тўловчи тартибни мажбурий бекор қилиш ҳақида эмас, балки уни ўзгартириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида. 1 январдан бошлаб ушбу модда ўз кучини йўқотади!

Ҳозир бу гапни мажбуран олиб кирган тақдиримизда ҳам, нима учун ҳеч қаерда солиқ идораси томонидан расман тушунтириш берилмади? Солиқ режимининг амал қилиши тугаши муносабати билан солиқ тўловчилар нима қилишлари керак? Тасдиқланган тартиб қандай? Ўйлашимча, солиқ инспекциялари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ҳам солиқ тўловчиларнинг хатти-ҳаракатлари каби вазиятни тушунмасликдан келиб чиққан.

Xolis тизимига келсак – у ерда ҳам саволлар етарлича:

1. Солиқ тўловчилар онлайн-НКМдан воз кечишлари керакми?

2. Агар QR-код орқали сотилса, товар ҳисобини қандай юритиш керак?

3. Агар QR-кодда ягона МХИК мавжуд бўлса, маркировкаланаётган товар билан қандай ишлаш керак?

4. Агар ЯТТ жисмоний шахслар билан ишламаса ва савдо қилмаса, фақат юридик шахсларга хизматлар кўрсатса, кўрсатилган хизматлар бўйича ҳар ойда ЭҲФ расмийлаштирса, унга Xolis ва QR-код нима учун керак?

5. Товар/хизматни қайтариш қандай амалга оширилади?

6. Субкомиссион товар (авиачипта) қандай акс эттирилади?

Шунингдек, бошқа саволлар ҳам талайгина.

Хулоса: талаблар билан телефон қўнғироқлари –  ноқонуний, чунки улар ҳеч қандай расмий мустаҳкамланган нормаларга таянмайди.

Аниқ ва батафсил регламентни кутиб қоламиз – аввал тасдиқланган НҲҲда, кейин эса – вазирликнинг Телеграм-каналида.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text212536_nima_uchun_soliq_mamuriyatchiligidagi_sunggi_yangiliklar_buyicha_rasmiy_tasdiqlangan_tartib_yuq