Онлайн-НКМ реестрлари эълон қилинди, бироқ уларга ўтиш яна кечиктирилмоқда

preview

Давлат солиқ қўмитаси soliq.uz сайтида онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш учун зарур бўлган реестрларни эълон қилди. Бироқ, корхона томонидан бунга ҳозирнинг ўзида ўтишнинг имкони йўқ.   Техник хизмат кўрсатиш марказларига тайёргарлик кўриш учун вақт талаб этилади.

Soliq.uz нинг бош саҳифасида – ўнг томондаги менюда - «Онлайн-НКМ, виртуал касса ва ТХКМларининг давлат реестри» тугмаси пайдо бўлди. Унга босганда яна тўртта тугма, шу жумладан – учта реестр:  онлайн-НКМ, виртуал касса ва  Техик хизмат кўрсатиш реестрлари чиқади.

Қандай қилиб онлайн-НКМга ўтиш тўғрисидаги батафсил йўриқномани – бу ерда ўқинг.

15.01.2020 йилга бўлган ҳолатда онлайн-НКМ ва ТХКМ реестрларида учтадан ёзув бор. Виртуал касса рўйхатида  «Янги технологиялар» ИАМ томонидан ишлаб чиқилган – битта дастур мавжуд. Тўғри, уни ўрнатиш ва унга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган марказ ҳозирча рўйхатда мавжуд эмас.

Биз ҳар бир компаниянинг таклифи билан батафсил танишиб чиқишга қарор қилдик.

 «SMART ONE CLUB» МЧЖ сайти реконструкция жараёнида, кўрсатилган телефон рақами бўйича эса робот “мавжуд бўлмаган рақам терилди”, деб жавоб бермоқда.

«ARCA GROUP» МЧЖ ва «MY AIR GROUP IT SERVICE» МЧЖ сайтлари ахборотга бойлиги билан қувонтирди: таклиф этилаётган онлайн-НКМ ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида батафсил ахборот мавжуд. «ARCA GROUP» МЧЖнинг ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистонда филиаллари мавжуд.

Бунда ТХКМ ҳали онлайн-НКМни ўрнатишга тайёр эмас, чунки улар реестрга киритилганига ҳали кўп бўлгани йўқ, тайёргарлик кўриш учун вақт талаб этилади.  Тахминий муддатни колл-марказлар операторлари бундай белгилайдилар: «йигирма кундан кейин»...

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text156932_onlayn-nkm_reestrlari_elon_qilindi_biroq_ularga_utish_yana_kechiktirilmoqda