Қайта молиялаштириш ставкаси 16% даражада сақлаб қолинди

preview

Марказий банк Бошқаруви 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан имтиёзли кредитлаш мезонларига мос келмайдиган иқтисодиёт тармоқлари учун пул-кредит сиёсати шароитларини қатъийлаштирмаслик учун қайта молиялаштириш ставкасини 16% даражасида сақлаб қолди.

Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси иқтисодиёт учун мақбул даражада шаклланган, деб ҳисоблайди. Кредитлаш суръатларининг янада мўътадиллашишини, шунингдек олдинроқ вужудга келган инфляцион хатарлар (иш ҳақи ва пенсияларнинг индексация қилиниши, электр энергияси ва газ тарифларининг кўтарилиши, сўм девальвацияси)ни ҳисобга олган ҳолда йил охиригача инфляциянинг секинлашиши ва базавий прогноз коридорнинг 15,5%ли юқори чегарасига яқин даражада шаклланиши кутилмоқда.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text154880_qayta_moliyalashtirish_stavkasi_16_procentov_darajada_saqlab_qolindi