ҚҚСни экспортчиларга қайтариш таомили соддалаштирилди

preview

Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди. ҚҚСни қайтариш тўғрисидаги мурожаатни ДСҚга солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан юбориш лозим. Уни кўриб чиқиш муддати 3 кунгача қисқартирилди. Шунингдек, жараённи тезлаштириш учун мазкур масала бўйича ишчи гуруҳи таркиби ҳам кенгайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчининг солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш ҳуқуқи СКнинг 21-моддаси билан тартибга солинади.

Умуман, 15 мартдан бошлаб экспортчиларнинг 80%дан ортиқ мурожаатлари қаноатлантирилди. Қайтарилган солиқларнинг умумий миқдори 119 та солиқ тўловчи учун 263,2 млрд сўмни ташкил этди.

Солиқ ҳисоботида номувофиқликлар аниқланган мурожаат эгаларига хатоликларни тузатиш бўйича тушунтиришлар берилди. Мазкур солиқ тўловчилар ҚҚСни қайтариш учун қайта ариза юбориш ҳуқуқига эга.

Soliq.uz материаллари асосида

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text159210_qqsni_eksportchilarga_qaytarish_taomili_soddalashtirildi