Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқчилар кадастрдан ҳаққоний бўлмаган маълумотлар муаммосини ҳал қилади
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Кадастр агентлиги ташкил этилади .
ДСҚ бундай қарор қабул қилиниши сабабларидан бирини айтди ва шарҳлади – бу солиқ органларига кадастр хизматидан солиқ тўловчиларнинг кўчмас мулки тўғрисида келиб тушаётган хато маълумотлардир.
ДСҚ матбуот хизмати хабар эълон қилди, ундан айнан ДСҚ ҳузурида Кадастр агентлигининг ташкил этилишига кадастр ва солиқ органлари маълумотлар базалари ишидаги носозликлар юзасидан тушган кўплаб шикоятлар сабаб бўлди. ДСҚнинг тан олишича, кадастр маълумотлар базасидан солиқ органларига келиб тушган мол-мулк бўйича маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги юзасидан кўплаб ҳолатлар мавжуд. Солиқ тўловчилар ўз муаммоларини ҳудудий солиқ органларида ҳал қилишмоқда.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари янги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тақсимланди.
Кадастр агентлиги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ўз соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш ва учта асосий йўналишда бошқа вазифаларни амалга ошириш билан шуғулланади:
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш |
Геодезия ва картография |
Давлат кадастрларини юритиш |
|
|
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, уларнинг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш билан шуғулланади.
Шунингдек хабарда айтилишича, маълумотлар базаларини солиқ тўловчиларнинг ҳақиқий маълумотлари билан мувофиқлаштириш ва шу билан боғлиқ муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан режали ва тизимли ишлар амалга оширилади .