Полезное для бухгалтера в ноябре:
Такси агрегаторлари ва такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар чек беришни бошлашади
My3.soliq.uzдаги шахсий кабинетларнинг “Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматида “Чеклар тўғрисида маълумотлар” бўлимида “Такси агрегаторларининг чеклари” менюси пайдо бўлди. Солиқ қўмитаси мутахассислари ушбу функционал кимлар учун мўлжалланганлиги ва у қандай ишлашини тушунтиришди:
– Хизматлар харидорига нақд шаклда ва терминал (банк карталари) орқали тўловни амалга ошириш чоғида товарлар харидорига каби фискал чек (онлайн-НКТ чеки) берилиши керак . Харидорга чек берилмаган ҳолда хизматлар кўрсатилиши – бу солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўлиб, СКнинг 221-моддасига мувофиқ жарима солиш учун асос ҳисобланади.
Бундан ташқари, онлайн-НКТ тизимидан келиб тушадиган ахборот асосида автоматик тарзда айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботлар шакллантирилади.
Илгари такси хизматлари учун чек бериш муаммо бўлган, сабаби қулай техник ечимлар мавжуд бўлмаган. Энди Солиқ қўмитаси такси агрегаторлари тизимларини ўзининг ахборот тизимлари билан интеграция қилди. Шу тариқа, такси агрегаторларининг мобиль иловалари функционали фискал чекларни (онлайн-НКТ чекларини) шакллантирадиган янги функция билан тўлдирилди. Мазкур ҳолатда чеклар, одатда, электрон шаклда шакллантирилади. Хизматлар харидори чекдан агрегаторнинг иловасида электрон шаклда фойдаланиши мумкин.
Онлайн-НКТ тизимида агрегатор – комиссионер, такси саройлари ва такси хизматларини кўрсатувчи бошқа субъектлар эса – комитент саналади.
Такси агрегаторлари бухгалтерлари чекларни кўриш учун:
- компаниянинг my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетига киришлари;
- “Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот” бўлимига ўтишлари;
- “Чеклар тўғрисида маълумотлар” бўлимида “Такси агрегаторларининг чеклари” менюсини танлашлари;
- чекнинг тури, фискал модулнинг рақами, чек берилган даврни кўрсатган ҳолда, очилган шаклни тўлдиришлари. “Қидириш”га босишлари лозим.
Экранда қидириш шартларига мувофиқ келадиган барча чеклар акс эттирилади.
Такси саройлари ва такси хизматларини кўрсатувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари бухгалтерлари:
- my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетга киришлари;
- “Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот” бўлимига ўтишлари;
- “Комиссионернинг кундалик ҳисоботи” менюсини ва “Такси агрегаторларининг чеклари” бўлимини танлашлари;
- агрегатор фискал модулининг рақамини, сафар даврини кўрсатган ҳолда, очилган шаклни тўлдиришлари лозим.
Қидириш натижалари бўйича ҳар кунлик, ҳар ойлик сафарлар суммаларини кўриш мумкин.
Чеклар билан ишлашга доир батафсилроқ йўриқномалар ҳақида қуйидаги тавсияларда ўқинг:
- Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТни қандай қўллашлари керак;
- НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак.
Такси агрегаторининг чеки мижозга Soliq мобиль иловасида кешбэк олиш ҳуқуқини беради, бундан хизмат ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатиладиган ҳолатлар мустасно. Ўзини ўзи банд қилган шахслар чеклари бўйича кешбэк ҳисобланмайди.
Мижоз чек тўғрисидаги ахборотни QR-кодни сканерлаган ёки тегишли майдонларга фискал белги ва фискал модуль рақамини киритган ҳолда, Soliq мобиль иловасига қўлда киритади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади