Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ўзбекистонда солиқ текширувларига нисбатан хавф-хатарга йўналтирилган ёндашув жорий этилади
Инсофли солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити – бу инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланиш. Солиқ текширувига нисбатан янгича ёндашувлар ҳақида Молия вазирлиги вакиллари солиқ текширувлари соҳасида халқаро амалиётни қўллашга доир амалий семинар чоғида сўзлаб беришди.
15 сентябрдан 5 октябрга қадар Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки миссиялари Тошкентда бўлишди. Уларнинг экспертлари ҳам семинарда иштирок этишди.
Солиқ текширувлари қўрқитиш ва ресурсларни бошқа ишга жалб қилиш дастаги бўлмаслиги лозим. Хавфни таҳлил этиш тизими қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлигини ҳамда текширув объектларини аниқлаши даркор. Бунинг устига - инсоннинг иштирокисиз. Бу кўп мамлакатлардаги энг яхши амалиёт ҳисобланади ва экспертларнинг фикрига кўра, солиқ текшируви ўтказилиши лозим бўлган “шубҳали” солиқ тўловчиларни аниқлаш бўйича маъмурий харажатларни жиддий равишда камайтиришга ёрдам беради.
Ўзбекистонда хавфни таҳлил этиш тизимини жорий этиш нима билан мураккаблашиши мумкин?
Хавфни таҳлил этиш тизими солиқ тўловчилар тўғрисидаги турли ахборотни солиштиради ва уни тармоқлар ва фаолият турлари бўйича ўртача кўсаткичлар билан таққослайди. Ва у ёки бошқа корхона, мисол учун, уларнинг аксаридан ходимларнинг сони, электр энергияси ва бошқа ресурслар сарфи ёки бошқа шунга ўхшаш кўрсаткичлар бўйича ажралиб турса, у тизим томонидан анча хавф-хатарга эга сифатида аниқланади. Яъни мазкур ҳолатда тафовутга нима сабаб бўлганлигини тушуниш лозим – объектив сабаблар ёки қонунчилик бузилиши боис.
Шу каби тизимлар жорий этилган бошқа мамлакатларда ушбу ўртача кўрсаткичларни эълон қилиш амалиёти мавжуд. Токи тадбиркорлар уларни ўзлариники билан солиштириш ва шу тариқа анча юқори хавф-хатар гуруҳларига тушиб қолиш эҳтимолини аниқлаш имконига эга бўлсинлар. Ва натижада - солиқ текширувлари ва назоратнинг бошқа шакллари эҳтимолини прогноз қилсинлар.
Бусиз солиқ назоратининг шаффофлигига тўлиқ ҳажмда эришиб бўлмайди.
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султоновнинг сўзларига кўра, фискал ва молия органлари ҳозирги кунда бундай маълумотларни эълон қилиш имкониятини муҳокама қилмоқдалар.