Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Вакиллик харажатлари ЖШДС солиғига тортилмаслиги учун нималарни ҳисобга олиш керак
«Баъзида корхона хорижий мутахассис - норезидентни семинар, конференция ёки музокараларда иштирок этиш учун таклиф қилади. Биз вакиллик харажатлари каби тадбирларни расмийлаштирамиз, тегишли буйруқ чиқарамиз, таклиф этилган шахснинг йўл ҳақи ва яшаш жойини тўлаймиз. Бу ҳолда унинг йўлкира ва яшаш харажатларига ЖШДС солиш керакми?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизмати тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.
– Агар чет эллик мутахассис – норезидент фақат семинар, конференция ёки музокараларда иштирок этиш учун таклиф қилинса ва унинг йўлкира ва яшаш харажатлари вакиллик харажатлари сифатида расмийлаштирилган бўлса, ЖШДС ушлаб қолинмайди, чунки мазкур ҳолатда жисмоний шахсда даромад вужудга келмайди 
Иш юзасидан алоқалар ўрнатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш муносабати билан корхона томонидан қилинган харажатлар, шу жумладан бошқа ташкилотлар вакилларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун қилинган харажатлар вакиллик харажатлари ҳисобланади. Уларга қуйидаги харажатлар киради:
- меҳмонларнинг ҳаракатланиши ва яшаши;
- бинолар ижараси;
- музокаралар, семинарлар, конференциялар ва бошқаларни ташкил этиш.
Харажатлар қуйидаги ҳолларда жисмоний шахснинг даромади сифатида эмас, балки вакиллик харажатлари сифатида квалификация қилинади:
- ҳужжатлар билан тасдиқланганда (таклифнома, тадбир дастури, вакиллик харажатлари тўғрисидаги буйруқ);
- ташрифнинг мақсади меҳнат хусусиятига эга эмас, ФҲШ бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаганда.
Вакиллик харажатлари бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келишини бу ерда ўқинг > > >
Солиқ муаммоси юзага келмаслиги учун:
1. Тадбирнинг мақомини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрланг: таклифнома, вакиллик харажатлари тўғрисидаги буйруқ, семинар ёки музокаралар дастури, меҳнат мажбуриятлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
2. Вакиллик харажатларига шахсий харажатларни (масалан, туристик саёҳатлар, тадбирдан кейин меҳмонхонада яшашнинг қўшимча кунлари) тўлашни киритманг, чунки булар – моддий наф тарзидаги даромадлар
.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()