Қўшимча чора: дўконнинг QR-коди кимга асқотиши мумкин

preview

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ўз корхонасининг тўлиқ номи ва СТИРини танишиш учун қулай жойда жойлаштиришлари шарт . ДСҚ ушбу маълумотни қулай ва замонавий шаклга - QR-кодига келтириш имконини берадиган янги сервисни таклиф қилди. Бошқалар қаторида, QR-кодлари солиқчиларга савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради.

 

QR-коди - бу ҳозирча ихтиёрий иш. Сиз савдо залида ўз номингиз ва СТИРингизни одатдаги усулда жойлаштиришингиз мумкин. QR-кодини олиб, уни ўзингизда жойлаштиришингиз ҳам мумкин:

1. Мy.soliq.uz даги шахсий кабинетда “Филиаллар рўйхатини ва матрицали штрих-коди билан маълумотларни шакллантириш” бўлимига киринг.

2. “Қўшиш” тугмасига босинг.

3. Очилган ойнада “Филиални ташкил этиш” бўлимига ўтинг ва ҳудудни (вилоят, туман), субъектнинг номини, директорнинг ЖШШИРи ва Ф.И.О.ни, субъектнинг манзили (кўча, уй) ва геолокациясини киритинг.

4. “Сақлаш” тугмасига босинг. Филиаллар рўйхатида генерация қилинган QR-коди билан файл пайдо бўлади. Уни юклаб олиш, таҳрир қилиш ёки ўчириб ташлаш мумкин.

Бундай мураккаб бўлмаган ҳаракатлар натижасида олинган QR-коди қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • номи;
  • солиқ тўловчининг идентификация рақами;
  • савдо шохобчаси (хизмат кўрсатиш жойи) харитасида манзили ва жойлашган жойи.

Бошқалар қаторида, ундан 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚда назарда тутилган мақсадларда фойдаланиш мумкин. Асоссиз оширилган нарх, чек берилмаганлиги, пластик картадан тўловни қабул қилишни рад этиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар устидан шикоят қилишни истаган харидор уяли телефонда QR-кодини ўқиш учун ҳар қандай дастурдан фойдаланиши мумкин ва сотувчи тўғрисидаги барча маълумот қайд этилади. Soliq.uz мобиль иловасида ташкилотнинг реквизитлари кўрсатилиши зарур бўлган майдонлар QR-коди ўқилгандан кейин автоматик тарзда тўлдирилади. Истеъмолчидан фақат мурожаатнинг моҳиятига бағишланган устунни тўлдириш талаб қилинади.

Савдо шохобчаси ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган тақдирда QR-кодининг мавжуд эмаслиги уни шикоятлар ва кейинги текширувлардан сақлаб қолмаслиги тушунарли. Ҳуқуқбузарлик турига боғлиқ ҳолда бу камерал назорат ёки сайёр солиқ текшируви бўлиши мумкин.

Шахсий кабинетнинг QR-кодини шакллантириш имконини берадиган янги функционали ҳозирча тест режимида ишлаяпти. Бироқ яқин келажакда мазкур тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар учун QR-кодлари мажбурий бўлади, деб ўйлашга барча асослар мавжуд.

Манбага қаранг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади