Ижара шартномаси жойида бўлиб, хавф юқори бўлганда

preview

ДСҚ нима учун “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Жойлашган жойи бўйича хусусий, ижарага олинган ёки текин фойдаланаётган кўчмас мулки мавжуд эмас” мезони бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш нотўғри бўлиши мумкинлигини ва  бу ҳолда қандай ҳаракат қилишни тушунтирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

 

Кўчмас мулк ариза берувчига тегишли эканлигини мазкур сервис кадастр маълумотлар базаси орқали, ижарага олиш ёки текин фойдаланиш ҳолатини эса - солиқ органларининг маълумотлар базаси ва E-ijara махсус сайти орқали текширади. 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар унда кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишлари шарт .

Мана январдан бошлаб юқорида айтиб ўтилган муаммо айниқса долзарб бўлади. Барча ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномалари билан ҳаммаси жойида бўлиши мумкин. Бироқ, агар улар E-ijara тизимида мавжуд бўлмаса, тизим сиз уларни яширгансиз, деб ҳисоблайди. Тегишинча, барча келиб чиқадиган оқибатлари билан хавфнинг юқори даражаси берилади.

Ҳозирги вақтда E-ijara сайти ва “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси синовдан ўтказилмоқда ва маромига етказиб қайта ишланмоқда, шу боис нотўғри ишлаши мумкин. Синов даври ўтгандан кейин, шартномалар E-ijara да рўйхатдан ўтказилмаганда:

  • солиқ хавфининг юқори даражаси мезонларидан бири деб эътироф этилади;
  • ҚҚС тўловчиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишининг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлади;
  • ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун сабаб бўлади.

 

Эътибор беринг, шартномани E-ijara да рўйхатдан ўтказиш учун иккала томон ЭРИга эга бўлиши керак. У ерда шартномаларни қандай рўйхатдан ўтказиш ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.

E-ijara ёки “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси билан муаммолар юзага келса, бу ҳақда қуйидагилар орқали хабар беринг:

Манбага қаранг.