Солиқчиларда камерал текширув натижалари бўйича эътирозлар юзага келса, нимани кутиш керак (жадвал)

preview

Агар камерал текширув чоғида солиқчиларда солиқ тўловчига нисбатан эътирозлар пайдо бўлса, бу ҳар доим ҳам талабнома тақдим этиш билан тугамайди. Камерал текширувнинг эҳтимолий оқибатларини НҲҲга ҳаволалар билан buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА жадвалда йиғди:


- Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва солиқ органида мавжуд бўлган бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ўтказилади. Унинг мақсади - солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ бюджет тизимига тўланишини текшириш.

Уни ўтказиш қоидаларини Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом регламентлайди.

Агар солиқ органида солиқ тўловчига нисбатан эътирозлар юзага келган бўлса, камерал текширув оқибатининг бир нечта сценарийлари эҳтимоли бор:

Аниқланди

Солиқ органининг ҳаракатлари

Солиқ тўловчининг ҳаракатлари

Тафовутлар ёки хатолар

Талабнома тақдим этилади .

Солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси улар олинган кундан эътиборан 15 кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади .

Аниқланган тафовутлар бўйича тақдим этилган асосномаларга тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда, солиқ органи олдин юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хатини ёхуд солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани 3 кун ичида солиқ тўловчига юборади .

Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли .

Талабнома олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан тақдим этиш зарур . Тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этиш мумкин .  

 

 

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар (СК 28-боб)

Текширув далолатномаси тузилади .

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар :

  • СКнинг 165-моддаси 7-12 қисмларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади, СКнинг 223-224-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно. Қарор СКнинг 166-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади;
  • СКнинг 223 ёки 224-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар СКнинг 158-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. Қарор СКнинг 159-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

Солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) 5 кун ичида қарор қабул қилади

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш ва қўшимча солиқларни ҳисоблаш тўғрисидаги қарор, у қабул қилинган кундан кейин 2 кун ичида юборилади .

Солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш СКнинг 120-124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ органи томонидан мустақил равишда амалга оширилади .

Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятларни кўриб чиқиш СКнинг 30-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади .

 

Агар сиз солиқчиларнинг хулосасига қўшилсангиз, молиявий санкцияларни имкон қадар тезроқ тўлашдан маъно бор. Агар бу солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан 10 кун муддатда амалга оширилса, жарима суммаси СК 28-бобининг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан 2 бараварга камайтирилади .

Агар сиз солиқчиларнинг хулосасига қўшилмасангиз ёки қисман қўшилсангиз, қарор устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин

 


Эътибор беринг!
Агар камерал текширув ҚҚС суммасини қоплаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш мақсадида тайинланса, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қоидалари қўлланилади.