Фойдаланилмаётган товар белгисини амортизациялаш зарурми

preview

Товар белгиси ҳисса сифатида устав капиталига киритилди. Агар ҳозирги вақтда ушбу товар белгиси билан маҳсулот ишлаб чиқарилмаётган бўлса, унга амортизация ҳисоблаш зарурми?

Саволга “Норма” экспертлари Ольга БУСАРОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди:


- Товар белгисига доир гувоҳнома уни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида талабнома берилган санадан эътиборан 10 йил мобайнида амал қилади . Яъни товар белгиси учун амал қилиш муддати ҳақиқатда белгиланмаган, бироқ унга доир гувоҳномада муддат мавжуд.

Эътибор беринг!
Таъсисчи товар белгисини корхона устав капиталига киритган ҳолда товар белгисига доир ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказган бўлиши керак эди .

Агар шартнома рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, таъсисчининг УКга улуши товар белгисини баҳолаш суммасига шакллантирилмаган ҳисобланади.

Товар белгиларининг ҳисоби “Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар” 0400-счётида, “Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари” 0420-субсчётида, уларнинг эскириши эса - 0520-субсчётида юритилади .


НМА қандай амортизацияланади

Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш тартиби 7-сон БҲМС “Номоддий активлар” билан регламентланган.

НМА бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш:

  • объект НМА таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади;
  • объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёхуд бу объектни ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади;
  • НМАнинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, НМАдан фойдаланишда бевосита ва билвосита чекловлар (АВ ва бошқа активларни консервациялаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва ҳ.к.) мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

НМАни амортизациялаш меъёрини белгилаган ҳолда, қуйидагиларни эътиборга олинг:

  • кутилаётган фойдали хизмат муддати;
  • ишлаб чиқаришни ўзгартириш ва яхшилаш натижасида ёки мазкур актив томонидан ишлаб чиқарилаёттан маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нисбатан бозор талабларининг ўзгариши натижасида техника жиҳатидан эскириш;
  • активдан фойдаланишдаги юридик ва бошқа чекловлар (масалан, фойдаланиш муддати тугаши билан боғлиқ бўлган чекловлар ва ҳ.к.).

Агар НМАнинг фойдали хизмат муддатини белгилашнинг имкони бўлмаса, амортизация ажратмалари меъёрини 5 йил ҳисобида белгиланг.

Амортизация қуйидаги усуллар билан ҳисобланади:

  • тенг маромли (тўғри чизиқли);
  • бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда (ишлаб чиқариш);
  • жадаллаштирилган амортизация усуллари билан:

- икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;

- йиллар суммаси усули (кумулятив усул).

Қўлланилаётган амортизация ҳисоблаш усули ва активнинг фойдали хизмат муддатини эҳтимолий қайта кўриб чиқишни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.


Хулосалар:
 

1. Товар белгиси бўйича фойдали хизмат муддатини корхона 5 йил билан чеклашга мажбур эмас, у товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиш муддатига мувофиқ белгиланиши мумкин.

2. Товар белгиси эскириши ҳисобини 0520-бухгалтерия счётида юритинг - кўриб чиқилаётган ҳолда муайян тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари жамланадиган 2010-счёти билан боғланишда.

Кўриб чиқилаётган мисолда товар белгисидан фойдаланишга бевосита чекловлар мавжуд (ушбу белги остида маҳсулот ишлаб чиқарилмайди, белгидан фойдаланилмайди). Бундай вазиятда бундай товар белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқаришга мутаносиб равишда амортизация ҳисобланадиган, амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди .

3. Товар белгисига эскириш ҳисоблаш бўйича қабул қилинган қарорларни корхонанинг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Эътибор беринг!
Бу ерда биз Молия вазирлиги билан биргаликда НМАга амортизация ҳисоблаш ҳақида янада батафсил ёзганмиз.