Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2006 й. ПҚ-324-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
17.04.2006 й.
N ПҚ-324
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2006 йил 17 апрелдаги
ПҚ-324-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилган
ЎЗГАРТИШЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сон қарори 1 ва 3-иловаларининг "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК" номли бўлимлардаги "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" сўзи "Ўзвиносаноат-холдинг" сўзига алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарорининг 12-1-иловасидаги "Товарлар номи" жадвалидаги "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" сўзи "Ўзвиносаноат-холдинг" сўзига алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 16-сон, 132-модда.